• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон боғча вазири ўринбосари Мақсуд Йўлдошев «Обқочишга мажбурмиз» деган сўзларига изоҳ берди

    Ўзбекистон мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Йўлдошев 18 ноябрь куни Қонунчилик палатаси мажлисида рўй берган ҳолатга изоҳ берди.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

    Вазир ўринбосари «Kun.uz» нашрига берган интервьюсида депутатларга берган ҳисоботида ёлғон йўқлиги, барча сўзларини асослаб бера олишини айтди, аммо ўша вақтда телефонда таниши билан нима мавзуда гаплашганини ва «Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз?», деганда нимани назарда тутганини айта олмади.

    Мақсуд Йўлдошевнинг маълум қилишича, у 18 ноябрь куни бир вақтнинг ўзида иккита видеоконференцияда қатнашган. «Шогирдимиз илмий ишини ҳимоя қилаётганди. Бизда илмий кенгаш бор докторлик ишлари бўйича. Битта компьютерда илмий кенгашнинг йиғилишига уланган бўлсам, иккинчисида парламент мажлисини кузатиб бордим», — дея таъкидлаган вазир ўринбосари.

    «Қонунчилик палатаси мажлисида депутатнинг саволига жавоб бергандан сўнг камерани ўчирибман-да, микрофонни ўчириш ёдимдан чиқибди.

    Шу пайт танишимдан қўнғироқ бўлиб қолди. Микрофон ёниқ бўлгани учун тўғридан-тўғри эфирда ушбу мулоқотимизнинг бир қисми эшитилган. Телефондаги сўзлашув шахсий мулоқот бўлиб, бунинг депутатлар саволига берган жавобларимга ҳеч қандай алоқаси йўқ», — дея ҳолатга изоҳ берган Мақсуд Йўлдошев.

    «Депутатларга берган ҳар бир жавобим асосли, бу тизимда бўлаётган нарса. Масалан, октябрь—ноябрь ойларида 1700 та битим имзоланди, деганларим, давлат хусусий шерикчиликка йўналтирилган маблағлар, булар ҳаммаси амалиётда бўлиб келаётган нарсалар. Телефондаги суҳбат пайтида айтилган гапимизга буларнинг умуман алоқаси йўқ. Агар кимдадир бунга шубҳа бўладиган бўлса, депутатларга берган жавобимда айтган маълумотларимнинг барчасини асослаб, исботлаб бера оламан», — деб қўшимча қилган вазирлик масъули.

    Мақсуд Йўлдошевнинг сўзларига кўра, унга телефон қилган Хуршид исмли киши унинг дўсти, ўзи тенги ўртоғи. «Ўртамизда телефон орқали кечган мулоқот ўта шахсий масала бўлгани учун нима масалани гаплашганимизни очиқлай олмайман», — дея изоҳ берган вазир ўринбосари.

    Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 18 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги саволларга жавоб қайтарган мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Йўлдошев ўчиришни унутиб, «Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз?», деган сўзлари тўғридан-тўғри эфирга кетганди. Мажлис Youtube орқали жонли эфирга узатилаётган бўлган. Мақсуд Йўлдошев ўша пайтда қўнғироқ қилган Хуршид исмли шахсга жавоб берган ва унинг «Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз?», деган сўзлари депутатларнинг саволларига берган жавобларига нисбатан айтилгани тахмин қилинганди.

    Шундан кейин ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам Мақсуд Йўлдошев депутатлар саволларига жавоб бергандан сўнг онлайн узатилаётган эфир микрофонини ўчиришни эсидан чиқариб, иш фаолиятини давом эттирган ҳамда бу жараёнда унга бўлган қўнғироққа жавоб берган.

    «Вазир ўринбосари Мақсуд Йўлдошев бу телефон орқали сўзлашув мазмуни депутатларга берилган жавобга алоқаси йўқлигини маълум қилди. Шу муносабат билан, оммавий ахборот воситалари вакилларидан турли хил ‘эҳтимолларъга асосланган фикрларини илгари сурмасликлари ва вазиятга тўғри баҳо беришларини сўраймиз», — дейилади вазирлик матбуот котиби ахборотида.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев вазир ўринбосарининг бу хатти-ҳаракатига шундай муносабат билдирган: «Мактабгача таълим вазири ўринбосари ўзи билмаган ҳолда иш тизими бўйича бор ҳақиқатни очиб қўйди: тизим олиб қочишга мослашган. Бугун депутатларни алдаб олиб қочинг, эртага Президентни алдаб олиб қочинг, кейин халқни алдаб олиб қочинг».

    19.11.2020, 00:36   Изоҳ (0)   30079
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чана учган болалар, сайрга чиққан оилалар, сумалакли тарновлар. Тошкентда ёғган илк қорнинг тунги манзаралари

    18.11.2020, 23:47

    Видео: Учтепада волонтёрлар «бардак» чорраҳани тартибга солди

    18.11.2020, 23:36

    Қамчиқ довонида қор ёғиши 19 ноябрь тонгигача давом этиши маълум қилинди

    18.11.2020, 23:11

    Ягона таъсисчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлган J-United Group компанияси «Пойтахт банк»дан 20 млрд сўм кредит олгани рад этилди

    18.11.2020, 22:46

    ФВВ: Ўзбекистонда 18 ноябрда бошланган ноқулай об-ҳаво шароити яна икки кун давом этиши мумкин

    18.11.2020, 22:21

    Нукуслик ота уч фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди

    18.11.2020, 22:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.