Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги чорраҳалардан бирида музламалар сабаб юзага келган тирбандликлар волонтёрлар томонидан бартараф этилгани ҳақида Telegram’да видеолар тарқалди.
Тасвирларда Учтепа туманидаги чорраҳалардан бирида икки нафар волонтёрнинг тирбандликларни тартибга солиб, ҳайдовчилар учун шароит яратаётгани акс этган.
Шунингдек, Telegram’да яна бир видео тарқалган ва унда икки нафар волонтёрнинг кўчаларда нишабликлардан чиқа олмаётган, музламаларда ҳаракатланишга қийналаётган машиналарга ёрдам қилаётгани акс этган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги аксарият чорраҳалар қор ёғгани туфайли 18 ноябрь куни тушдан сўнг 10 баллик (қизил даражадаги) тирбандликлар ичида қолган.
Мавзуга доир: Тошкентда ёғган биринчи қор — суратларда
Изоҳ (0)