Ўзбекистонда 18 ноябрь куни бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрга қадар давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат пасайиб, кечаси 8-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Вазирлик ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар натижасида йўлларда музлама ва тирбандликлар ҳосил бўлишини эътиборга олиб, заруратсиз шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмасликни тавсия қилди. Шунингдек, иш ва яшаш жойида электр ускуналари ва иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралган.
Изоҳ (0)