АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси Boeing 737 МАХ ҳаво кемаларининг парвозига қўйилган тақиқни 1,5 йилдан сўнг олиб ташлади. Мазкур ҳаво кемалари иштирокида содир бўлган иккита авиаҳалокат оқибатида 346 киши ҳалок бўлган.
Регуляторнинг хабарида таъкидланишича, самолётлар бошқарма 737 МАХ учувчиларини тайёрлашнинг янги дастурини тасдиқлаганидан, авиакомпания эса техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча чораларни кўрсатганидан сўнг парвозларни бошлаши мумкин.
Тақиқ олиб ташлангани эълон қилинганидан сўнг Boeing акциялари 6 фоизга кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 10 март куни Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Кенияга учаётган Boeing 737-800 МАХ самолёти ҳалокатга учраши оқибатида бортда бўлган 149 нафар йўловчи, шунингдек, саккиз нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. 2018 йилнинг 29 ноябрь куни Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Жакарта аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учраб, денгизга қулаган. Самолёт бортида 189 киши бўлган. Шулардан 181 нафари йўловчи, 2 нафар учувчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)