Тошкент шаҳри коронавирус пандемияси даврида дунёдаги нарх-наво энг арзон бўлган шаҳарлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда The Economist нашри маълумотларига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.
The Economist нашри томонидан эълон қилинган дунёнинг яшаш энг арзон ва энг қиммат бўлган шаҳарлари рўйхатида Тошкент шаҳри энг арзон шаҳарлар рўйхатида Дамашқдан кейинги ўринни эгаллаган.
Worldwide Cost of Living (бутун дунё бўйлаб яшаш қиймати) бу ҳар икки йилда бир марта The Economist Intelligence Unit томонидан ўтказиладиган тадқиқот бўлиб, дунёдаги 130 дан ортиқ шаҳарда 138 та маҳсулот ва хизмат бўйича 400 дан ортиқ индивидуал нархни таққослайди ва мижозлар сўровларига биноан мослаштирилган шаҳар рўйхатини яратиш имкониятини беради.
Унга кўра, энг қиммат шаҳарлар бешталигига қуйидагилар кирган:
- Цюрих (Швейцария)
- Париж (Франция)
- Гонконг (Хитой)
- Сингапур (Сингапур)
- Тель-Авив (Исроил)
- Дамашқ (Сурия)
- Тошкент (Ўзбекистон)
- Лусака (Замбия)
- Каракас (Венесуэла)
- Олмаота (Қозоғистон)
Эслатиб ўтамиз, The Economist томонидан 2020 йилнинг март ойида эълон қилинган рўйхатда Тошкент 132-ўринни эгаллаб, энг арзон шаҳарлар қаторидан жой олганди. Янги рейтингда Тошкент 132-ўринни сақлаб қолган.
Изоҳ (0)