Фарғона вилоятида қурилаётган автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаларидан бирида 2020 йилнинг 17 ноябрь куни фавқулодда вазият содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Маълум бўлишича, шохобча учун қазилган 12 метрлик чуқурда ишлаётган ишчи ходим кейинчалик у ердан чиқа олмаган.
Воқеага гувоҳ бўлганлар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳини ёрдамга чақиришган. Қутқарувчилар ишчини чуқурлик ичидан олиб чиқишган. Фуқарога ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида тупроқ босиб қолган қурилиш ишчиси қутқарилгани, Нукусда ИИБ ходими туғилган кунида мастлик сабабли сувга чўкаётган эркакни қутқариб қолгани ҳамда Бекободда ФВВ ходими сувга чўкаётган болакайни қутқариб қолгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)