• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия парламенти Эрдўғонга Озарбайжонга ҳарбийларни юбориш учун рухсат берди

    Туркия парламенти мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Озарбайжонга қўшинларни юбориш тўғрисидаги фармонини маъқуллади, деб ёзади «РБК» Туркиянинг НТВ телеканалига таяниб.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Давлат раҳбарининг таклифини ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси, шунингдек, Халқ республика партияси, «Яхши партия» ва Миллий бирдамлик партияси депутатлари қўллаб-қувватлади.

    Озарбайжон ҳудудига Туркия қуролли кучларини юбориш ҳақидаги меморандум лойиҳаси 16 ноябрь куни кўриб чиқиш учун киритилган эди. Ҳужжатга кўра, ҳарбийлар бир йил мобайнида Боку ва Ереван ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилиниши устидан назорат олиб боради.

    Ҳукумат қайд этишича, низо ҳудудига ҳарбийларни жўнатиш Туркия миллий манфаатларига мувофиқ келади.

    Шу билан бирга, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Туркия тинчликпарварлари Тоғли Қорабоғ ҳудудига кирмайди. Туркия фақатгина Озарбайжон ҳудудида туриб вазиятни кузатади, дея аниқлик киритди Лавров.

    Туркиялик кузатувчиларнинг Боку ва Ереван ўртасидаги низони тартибга солишдаги иштироки ҳақида биринчи марта Озарбайжон президенти Илҳом Алиев гапирган эди. Ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида битим имзоланганидан кейин дарҳол у Россия ва Туркия Тоғли Қорабоғда қўшма тинчликпарварлик миссиясини олиб боришини маълум қилди.

    Ўшанда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков унинг гапларини рад этиб, Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарлари имзолаган шартномада туркиялик тинчликпарварлар ҳақида ҳеч нарса айтилмаганини маълум қилди.

    Кейинроқ Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида низо ҳудудига тинчликпарварлик миссиясини юбориш нияти ҳақида шахсан маълум қилди. Шу муносабат билан АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Россия томонидан Тоғли Қорабоғдаги низони тартибга солишда Туркиянинг ролини тушунтириб беришни сўради. Ўшанда Песков ЕХҲТнинг Минск гуруҳи раисдошлари учун зарур бўлган изоҳлар тақдим этилади, дея жавоб берган эди.

    Сентябрь охиридан буён Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар давом этиб келаётган эди. Боку ва Ереван ҳарбий ҳолат эълон қилди ва бир-бирини тинч аҳоли вакилларига ҳужумларда айблади. Ўт очишлар оқибатида ҳарбий хизматчилар ҳам, тинч аҳоли ҳам қурбон бўлди.

    Россия иштирокидаги музокаралар натижасига кўра, низо томонлари ўт очишни тўхтатишга қарор қилди. 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади. Ҳужжатга кўра, Боку ва Ереван эгаллаб турган позицияларида тўхтаб, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми, шу жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим Шуша шаҳри Озарбайжонга ўтади. Шартларда айтилишича, Арманистон 20 ноябргача Агдам ва Калбажар туманларини, 1 декабрга қадар Лачинни Озарбайжонга қайтариши керак эди. Шунингдек, келишув минтақага Россия тинчликпарвар кучларини киритишни назарда тутади. Низони тартибга солишда бошқа мамлакатлардан тинчликпарвар кучларнинг иштирокини ўша вақтда Москва рад этган эди.

    18.11.2020, 12:10   Изоҳ (0)   11739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Алиев билан Қорабоғ бўйича дастлабки музокаралар Пашинян туфайли барбод бўлганини айтди

    18.11.2020, 11:09

    Жефф Безос атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 791 млн доллар хайрия қилди

    18.11.2020, 10:57

    Туркияда коронавирус туфайли кафе ва ресторанлар ёпилди. Дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинди

    18.11.2020, 10:07

    Россияликлар фаровон ҳаётнинг асосий мезонини айтди

    18.11.2020, 09:22

    Citigroup банки коронавирусга қарши вакциналар тарқалса, доллар 20 фоизга тушишини кутмоқда

    18.11.2020, 00:44

    Палаткалардаги болалар, соҳилга чиқиб қолган кит, интернет излаб дарахтга чиқиб олган эркак. 17 ноябрь суратлари

    17.11.2020, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.