• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин Алиев билан Қорабоғ бўйича дастлабки музокаралар Пашинян туфайли барбод бўлганини айтди

    Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий низо октябрда тугаши мумкин эди, лекин ўша пайтда Арманистон томони ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифни қабул қилишдан бош тортган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Россия 1» канали эфирида маълум қилди, деб ёзади «РБК».

    Россия тинчликпарварлари Тоғли Қорабоғда

    Россия тинчликпарварлари Тоғли Қорабоғда
    Фото: «ТАСС»

    Путиннинг сўзларига кўра, 19—20 октябрь кунлари у Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашган. У Алиевни жанговар ҳаракатларни тўхтатиш мумкинлигига кўндира олган. Аммо Боку қочоқларнинг қайтарилишини, шу жумладан, Шуша шаҳрига қайтарилишини мажбурий шарт сифатида илгари сурган.

    «Арманистонлик шерикларимизнинг позицияси бу улар учун номақбул эканлигидан келиб чиққанлиги мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бош вазир Пашинян эса бунда Арманистон ва Қорабоғ манфаатлари учун хавфни кўраётгани ҳақида менга очиқ айтди», — деди Россия президенти.

    Шу билан бирга, Путин бу хавф нимадан иборат бўлганлигини ҳалигача тушунмаслигини қўшимча қилди, чунки гап Қорабоғ ҳудудининг ушбу қисми устидан Арманистон назоратини сақлаб қолган ҳолда тинч фуқароларни қайтариш ҳақида борган эди.

    Россия президенти фикрича, томонлар Озарбайжонга еттита туманни қайтариш ва қочоқларни қайтариш ҳақида, шунингдек, Лачин туманида Қорабоғ ва Арманистонни бирлаштирувчи йўлакни яратиш ҳамда унинг якуний мақомини қатъий белгиламаган ҳолда, Қорабоғга тегишли статус-квони тан олиш ҳақида келишиб олганида, урушдан қутулиб қолиш мумкин бўларди.

    «Менинг фикримча, буни амалга ошира олганимизда эди, шу базада келишувларга эриша олганимизда эди — уруш бўлмаган бўларди. Бу ҳақиқат. Ҳозир ҳам бунга мутлақ ишончим комил», — деди у.

    Аммо музокаралар бу масалани ҳал қилишга келиб тақалганида, «гоҳ бу томондан, гоҳ у томондан» «тўсиқлар» келиб чиқарди, ва уларни енгиб чиқиш имкони бўлмади, деди Путин. «Охир-оқибат бу шундай қонли, очиқ айтганда, қуролли низога айланиб кетди», — дея хулоса қилди президент.

    Сентябрь охиридан буён Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар давом этиб келаётган эди. Боку ва Ереван ҳарбий ҳолат эълон қилди ва бир-бирини тинч аҳоли вакилларига ҳужумларда айблади. Ўт очишлар оқибатида ҳарбий хизматчилар ҳам, тинч аҳоли ҳам қурбон бўлди.

    Россия иштирокидаги музокаралар натижасига кўра, низо томонлари ўт очишни тўхтатишга қарор қилди. 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади. Ҳужжатга кўра, Боку ва Ереван эгаллаб турган позицияларида тўхтаб, Тоғли Қорабоғ ҳудудининг бир қисми, шу жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим Шуша шаҳри Озарбайжонга ўтади. Шартларда айтилишича, Арманистон 20 ноябргача Агдам ва Калбажар туманларини, 1 декабрга қадар Лачинни Озарбайжонга қайтариши керак эди. Шунингдек, келишув минтақага Россия тинчликпарвар кучларини киритишни назарда тутади.

    18.11.2020, 11:09   Изоҳ (0)   24178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жефф Безос атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 791 млн доллар хайрия қилди

    18.11.2020, 10:57

    Туркияда коронавирус туфайли кафе ва ресторанлар ёпилди. Дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинди

    18.11.2020, 10:07

    Россияликлар фаровон ҳаётнинг асосий мезонини айтди

    18.11.2020, 09:22

    Citigroup банки коронавирусга қарши вакциналар тарқалса, доллар 20 фоизга тушишини кутмоқда

    18.11.2020, 00:44

    Палаткалардаги болалар, соҳилга чиқиб қолган кит, интернет излаб дарахтга чиқиб олган эркак. 17 ноябрь суратлари

    17.11.2020, 23:59

    Аляскада йўловчи самолёти қўниш вақтида айиқни уриб юборди

    17.11.2020, 22:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.