Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кунга бағишланган парад ва фестиваль — суратларда
Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган «Ватанимиз байроғи — фахримиз, ғуруримиз!» шиори остидаги фестиваль 18 ноябрь куни соат 10:00 да Тошкентдаги «Ашхобод» боғи олдидаги улкан байроқ ёнида бошланди. Унда Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар, мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
Иштирокчилар Амир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнида йиғилди. Сўнгра «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтди.
«Дарё» мухбири ушбу тадбирларда бўлиб, унинг эътиборга молик лаҳзаларини кадрга муҳрлади.
Изоҳ (0)