• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда бюджет маблағлари энг кўп қайси вилоятда асоссиз сарфлангани маълум бўлди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан муҳокама қилинаётган 2020 йил 9 ойлик якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда бюджет интизомининг бузилиши ҳолатлари қайд этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳисобот даврида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 129,1 миллиард сўм бюджет ижросида камомад ва асоссиз харажатлар аниқлангани депутатлар томонидан кескин танқид қилинган.

    Хусусан, пандемия билан боғлиқ мураккаб вазият бўлишига қарамай, соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилган бюджет маблағларининг қарийб 22 миллиард сўми бемақсад сарфланган. Коронавирусга қарши курашиш учун жалб этилган тиббиёт муассасаларида Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағларнинг 70,7 миллиард сўми қоидаларга амал қилмаган ҳолда, сарфлаб юборилган.

    Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 10 миллиард, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида 6,3 миллиард, Сув хўжалиги тизимида 4 миллиард сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

    «Kun.uz»нинг ёзишича, бюджет интизомининг бузилиш ҳолатлари борасида Қашқадарё ва Андижон вилоятлари «етакчилик қилмоқда». Қуйидаги рўйхатда қайси вилоятда қанча бюджет маблағлари асоссиз ишлатилгани келтирилган.

    • Қашқадарёда – 14,1 миллиард сўм;
    • Андижонда – 12,8 миллиард сўм;
    • Фарғонада – 11,1 миллиард сўм;
    • Сурхондарёда – 10,6 миллиард сўм;
    • Наманганда – 9,9 миллиард сўм;
    • Жиззахда – 9,8 миллиард сўм;
    • Самарқандда – 9,2 миллиард сўм;
    • Тошкент вилоятида – 6,5 миллиард сўм;
    • Хоразмда – 4,2 миллиард сўм;
    • Тошкент шаҳрида – 9,8 миллиард сўм;
    • Қорақалпоғистон Республикасида – 6,1 миллиард сўм.
    Жумладан, Андижон вилояти Жалақудуқ туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида малака тоифасига эга бўлмаган, малака тоифаси сертификати муддати тугаган ёки сунъий равишда ўзгартирилган ўқитувчиларга ортиқча 422,8 миллион сўм сарфланган.

    Бухоро вилоятида соғликни сақлаш тизимидаги 12 та тиббиёт муассасаларида тез тиббий ёрдам ходимларига бюджетдан ва ҳомийлар ҳисобидан берилган бир марталик моддий ёрдам пулларининг ҳисоблаб тўланишида ходимларнинг ишлаётган ўрин бирликларига нисбатан моддий ёрдам пулларининг нотўғри ҳисоблаб тўланиши оқибатида жами 1 миллиард 108,4 миллион сўм бюджет маблағи асоссиз сарфланган.

    Жиззах вилояти Ғаллаорол туман ҳалқ таълим бўлимида 2020 йил январь—апрель ойларида лавозим маошларига 472,3 миллион сўм мукофот ва моддий ёрдам пуллари асоссиз қўшиб тўланган.

    Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда бюджет прогнозини бажариш учун тадбиркорлардан 823 миллиард сўм ортиқча солиқ ундирилгани маълум бўлганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сони ошди — Давлат солиқ қўмитаси

    18.11.2020, 14:21   Изоҳ (0)   33077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми қаторасига учинчи ой ҳам камайди

    18.11.2020, 14:09

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирус оқибатидаги ўлим даражаси «барибир юқори бўлгани»ни таъкидлади

    18.11.2020, 13:27

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Бирорта волонтёр бирор ёлғиз қариянинг оёғини ювиб қўйганини кўрганим йўқ

    18.11.2020, 13:15

    Ўзбекистон Ҳисоб палатаси бюджет ташкилотлари ходимларининг моддий рағбатлантириш тўловлари қисқартирилишига қарши чиқди

    18.11.2020, 12:59

    Ўзбекистонда 30 ноябрдан бошлаб электрон кундалик пулли бўлади — йилига 9200 сўм

    18.11.2020, 11:58

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг синови учун кўнгиллилар қай тартибда саралаб олинади?

    18.11.2020, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.