Андижон вилояти Андижон туманидаги деҳқон бозорида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратуранинг хабар беришича, ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 17 ноябрь куни соат 21:15 ларда Андижон тумани «Султонобод» маҳалласида жойлашган «Ёрбоши водий савдо» МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларининг умумий 692,9 квадрат метр қисми ёниб, тахминан 1 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди (оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Оқдарёдаги буюм бозорида ҳамда Асакадаги кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлганди.
Изоҳ (0)