• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден атрофида. Жаҳон матбуоти АҚШнинг янги президенти ҳақида нималар ёзмоқда?

    Жаҳон матбуоти шарҳи рукнининг бу сони АҚШнинг янги президенти – Жо Байденга бағишланади. Байден Яқин Шарқда қандай сиёсат юритади? Шимолий Корея ва Хитой билан муносабатлари қандай бўлади. Жаҳоннинг етакчи нашрлари бу саволларга жавоб қидирмоқда.

    Байденнинг Исроил ва Фаласин борасидаги ташқи сиёсати қандай бўлади?

    Жо Байден анчадан бери Трампнинг Исроил, Эрон борасидаги дипломатиясини танқид қилиб келади. Байден ҳаттоки Трамп Қорабоғ масаласида Туркиянинг минтақадаги ролини ўстиргани ҳақида ҳам гапирди. Байден Twitter’даги саҳифасида қолдирган постидан англаш мумкинки, Байден АҚШнинг халқаро сиёсатдаги ўрнини билдириб қўйиши мумкин. 11 ноябрь санасида Twitter’да эълон қилган постида Жо Байден «хорижий раҳбарларга мурожаат қилар эканман, АҚШ катта сиёсатга қайтади. Биз ўйинга қайтамиз», деб изоҳ қолдирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сайлов кампаниясининг сўнгги қисмларида Байден Яқин Шарқ масаласида АҚШнинг ўрни қандай бўлишига алоҳида тўхталди. Байден Эрон масаласида юмшоқ оҳангда гапирар экан, Теҳрон билан ўзига хос муносабатлар ўрнатилиши борасида фикр билдирди. Байден Трампни танқид қилар экан, унинг сиёсати Эронни ядро қуролини яратиш палласига олиб келгани ҳақида ҳам нутқ сўзлади. Байден Эрон билан Обама даврида келишилган шартномалар амалга ошишини таъминлаши ҳам мумкин.

    Трамп ҳукумати 2018 йилдан бери Эрон билан келишилган ядро битими келишувидан анча орқага қадам ташлади. Икки мамлакат ўртасидаги битимни бекор қилди. Байден эса келишув қонунийлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқчи. Байден олдида эса Эронни Обама даврида келишилган шартнома борасида музокаралар столига қайтара оладими деган савол ҳам юзага келди.

    Байден, шунингдек, БАА, Судан, Баҳрайн ҳамда Исроил билан Трамп даврида имзоланган келишувларга ижобий баҳо берар экан, Исроил ва араб давлатлари ўртасида келишув имзоланишига келгусида катта ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Байденнинг бу фикрларини Трампга нисбатан олқиш деб баҳолаш мумкин.

    Тоғли Қорабоғ масаласида Байден Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги ихтилоф тезкор равишда ҳал қилиниши кераклиги ҳақида гапирар экан, Эрон ва Туркиянинг можародаги иштирокини танқид қилди.

    Байден Туркия билан яхши шерикчилик муносабатларини бекор қилиши мумкин. Сабаби ўтган йилнинг охирларида Байден Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сиёсатига баҳо бераркан, уни «автократ» деб атаганди.

    Хулоса қилиш мумкинки, Байденнинг ташқи сиёсати Саудия Арабистони, Туркия, Исроилга нисбатан совуқ тус олиши, Эронга нисбатан анча юмшоқроқ сиёсат олиб борилиши ҳақида тасаввур уйғотмоқда. Байденнинг вице-президенти Камала Харрис Исроилга нисбатан илиқ сиёсат тарафдори бўлса-да, Эрон борасида Байденнинг фикрига қўшилмоқда. Кексайиб қолган Байден ҳокимияти даврида ёш Харрис хоним Байденни кутилмаган қарорлар қабул қилишга кўндиришини тахмин қилиш мумкин. Байден эса энг кекса сайланган президент сифатида АҚШ тарихида номи булғанмаслигини чин дилдан хоҳлайдиган президентлардан биридир.

    Расмий Пекиннинг Байденни табриклаши ортида нима ётибди?

    Узоқ давом этган жимликдан кейин ниҳоят Хитой Жо Байденнинг президент сайловидаги ғалабаси билан табрикламоқда, деб ёзади BBC.

    Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Венбин ўз табригида «биз америкаликларнинг танловини ҳурмат қиламиз ва жаноб Байден ва Харрис хонимга ўз табригимизни йўллаймиз» мазмунида табрик хати йўллади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Одатда ҳукумат раҳбарларининг бундай табриклари пафос ва хурсандчиликка бой бўлса-да, Хитой мулозимларининг табриги қуруқ ва соддалиги Хитой ҳукумати раҳбари Си Цзиньпин сайлов натижаларини эътироф этишдан бошқа йўли қолмагани билан изоҳланади.

    Табрикдан аввал Ван Венбин АҚШдаги сайловлар борасида «натижаларни сайлов кўрсатади, белгилаб беради» деган баёнотлар билан изоҳлаб келган ва Жо Байденнинг президент сифатида ғолиблигини истамаётганини кўрсатган эди. Нега? Байден, Трамп ташқи сиёсатида фарқли равишда, НАТОдаги ҳамкорларига ғамхўрлик кўрсатади. У Европа Иттифоқи билан биргаликда Хитойнинг ЕИда амалга оширмоқчи бўлган сиёсатига зарба бериши мумкин.

    Расмий Пекин Байденга табрик хати юборган экан, демак, Хитойнинг Байденнинг сайловда ғолиб бўлганини эътироф этишдан бошқа йўли қолмаган кўринади. Ҳар доимгидек, АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар нафақат АҚШ ва Хитой учун, балки дунёнинг бошқа давлатлари учун ҳам муҳим ҳисобланади.

    Трамп даврида АҚШ ва Хитой муносабатлари савдо урушлари натижасида анча зарар кўрди, орқага кетди. Трамп COVID-19 пандемиясини «Хитой вируси» деб номлаб, Хитойни камситди. Қўшимча тарзда, Хитойнинг Гонконг ва Тайванга, Шинжондаги уйғурларга нисбатан агрессив сиёсати икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни совиб кетишига олиб келди.

    Ҳозирги савол эса қуйидагича: Байден ҳокимият тепасига келгач Хитойга нисбатан қандай сиёсат юритади деган савол бўлмоқда. Айрим сиёсий экспертлар Байден Хитойга нисбатан анча вазмин сиёсат юритажаги ва бу Хитой ҳамда Россия муносабатларига салбий таъсир қилиши ҳақида гапирмоқда. Ҳозирча президент Трамп, Байденнинг президентлик ваколатини қўлга киритишига бир ойдан ортиқ вақт бор.

    Байден ғалабасининг Москвадаги акс садоси

    Шанба куни дунёнинг етакчи мамлакатлари Байденга ўз табрикларини етказишга улгурди. Бироқ расмий Кремль ҳамон сукут сақламоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ўз баёнотида «расмий сайлов натижаларини кутиш ижобий бўларди», дея фикр билдирди. Жума кунги брифингда журналистлар яна Песковга савол берганда, матбуот котиби «Россия президенти ким сайловда ғолиб бўлган бўлса, ўша шахсга ўз табригини йўллайди», деб жавоб қайтарди.

    Бундан тўрт йил олдин расмий Кремль Трамп ғалабасини биринчилардан бўлиб қутлаган ва ҳаттоки Думада депутатлар Трамп ғалабасини шампан виноси тўлдирилган қадаҳлар билан нишонлаган эди. BBC нашрининг Москвадаги мухбири талқинича, Кремль Байденнинг ғалабасидан хурсанд эмас. Байден собиқ вице-президент сифатида расмий Кремлнинг ташқи сиёсатини кескин танқид қилган америкалик сиёсатчилардан бири бўлди. Демократик партия эса азалдан ташқи сиёсатда фаолроқ ҳаракат қилишни истаб келган партия ҳисобланади. Байден ҳам бундан мустасно эмас.

    Байденни табрикламаётган давлатлар

    Бразилия. Жаир Болсанару ўзининг кўп чиқишлари боис халқ таъбирида Жанубий Американинг «Дональд Трампи» деган номга сазовор бўлди. Болсанару Байденнинг Amazonка ўрмонзорларини сақлаб қолиш борасидаги фикрларини фойдасиз ва ортиқча сўз қотиш сифатида баҳолаб келади. Бразилия матбуотида эълон қилинган қатор мақолаларга кўра, Болсанару Байденни табриклашга шошилгани йўқ.

    Мексика. Президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор Трампнинг Мексика ва АҚШ ўртасида девор қурилиши борасидаги кескин фикрларига қарамасдан АҚШ билан илиқ муносабатларни сақлаб қолишга уринган президент сифатида кўрилади. Обрадор матбуот анжуманида «Мексика шошқалоқ миллат эмас, биз мулоҳазасизлик билан иш қилмаймиз», деган баёноти билан АҚШ билан яхши қўшничилик муносабатларини ифодалашга уринди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шимолий Кореяда на Ким Чен Ин, на матбуот АҚШдаги сайловни ёритишга ёки изоҳлашга ҳаракат қилди. Бундай хатти-ҳаракат АҚШнинг мавжуд эканини инкор қилиш билан боғлиқ ҳаракатдир. Байден бунга қандай муносабат билдиради, вақт кўрсатади.

    2016 йилда кечикиб бўлса-да, Ким Чен Ин Дональд Трампни ғалабаси билан табриклаганди. Трамп ва Ин уч маротаба юзма-юз учрашишга муваффақ бўлди. Жо Байден бўлса Шимолий Корея мамлакати раҳбари билан шахсан танишишга эҳтиёжи йўқлигини таъкидлаган, Бунга жавобан Ким Чен Ин Байденни «ақли заиф» инсон сифатида баҳолаган эди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    14.11.2020, 20:35   Изоҳ (0)   89280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Садир Жапаров Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловида иштирок этиш учун ҳужжатларини тақдим этди

    14.11.2020, 20:16

    Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 53 миллиондан ошди

    14.11.2020, 19:34

    Microsoft бош разведка бошқармасининг хакерларини COVID-19’га қарши вакциналар бўйича тадқиқотчиларга ҳужум уюштирганликда айблади

    14.11.2020, 17:36

    Лукашенко ҳокимиятни ўғилларига топшириш ниятида эмаслигини маълум қилди

    14.11.2020, 16:38

    ЖССТ COVID-19 қаршисидаги қўрқувдан қутулиш усулини маълум қилди

    14.11.2020, 16:15

    Трамп биринчи бор президент бўлмай қолиши эҳтимоли ҳақида гапирди

    14.11.2020, 13:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.