Америкалик олимлар мутация SARS-CoV-2 коронавирусининг дунё бўйлаб тарқалишини янада тезлаштиргани, бироқ бунинг натижасида патогеннинг хавфлилиги ортмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Science журналида чоп этилган мақолада сўз боради.
Шимолий Каролина университети тадқиқотчилари Европада аниқланган ва ҳозирда бутун дунёда доминант ҳисобланаётган D614G штаммини таҳлилдан ўтказган.
У тезлик билан кўпаяётгани ва осон тарқалаётганига қарамай, штамм Хитойда дастлаб тарқалгани каби хавфлироқ COVID-19’ни юзага келтирмайди. Бундан ташқари, D614G антитаналарга эга нейтралловчи дори воситаларига таъсирчан.
Эслатиб ўтамиз, октябрь охирларида олимлар Европада коронавируснинг янги турини аниқлаб, уни 20А.EU1 деб атаганди. Олимларнинг таъкидлашича, Европадаги пандемиянинг иккинчи тўлқини коронавируснинг Испания қишлоқ хўжалиги ходимларидаги мутацияси билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)