Саудия Арабистонида жойлашган подшоҳ Абдулла номидаги Илм-фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D моделини яратди. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, янги ишланмада SARS-CoV-2 вируси структураси атомлар даражасида кўрсатилган ва олдинлари илғаш мумкин бўлмаган деталлар кўзга ташланади. Уни яратишда микроскопда олинган суратлар ва оқсилларнинг маълумотлар базасидан фойдаланилган.
«Моделимиз вируснинг тўлиқ ултратузилмасини липид мембранасининг тўғри келган жойига оқсил-таёқчалар тиқилган ҳолатда эмас, балки бугунги кунда қандай кўрсак, шундай намойиш этади», — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуэн.
Олимлар ўзларининг модели COVID-19’ни яхшироқ ўрганиш ва унга қарши вакцина яратишга ёрдам беришига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг илмий визуализация билан шуғулланувчи Visual Science студияси SARS-CoV-2 коронавирусининг энг батафсил 3D моделини яратганди.
Изоҳ (0)