«Бўйдоқлар куни» муносабати билан ўтказилган чегирмалар дунёдаги энг йирик онлайн-савдолардан бири бўлиб қолмоқда. 11 кунлик марафон Amazon Prime Day, шунингдек, «Қора жума» ва «Кибердушанба»ни ҳам ортда қолдирган, деб ёзади IXBT.
Xiaomi томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 11 кунда компания 2,1 миллиард долларга яқин пул ишлаб топган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврида компания 920 миллион доллар топганди. 2020 йилдаги даромад 134 фоизга ошган. Ажойиб чегирмалар ва пандемия сабаб кўпчилик интернет орқали харид қилишга ўтган.
1—11 ноябрь кунлари Xiaomi қатор янги рекордларни ўрнатган. Xiaomi мобил телефонлари, Smart TV бошқа йўналишларда JD, Tmall ва Suning каби бир нечта платформаларда етакчига айланган.
Жорий йилда Xiaomi компанияси жами 150 миллион долларлик чегирмаларни ажратган. Шунингдек, таъкидланишича, у кетма-кет етти йилдан буён Tmall савдоларида етакчиликни қўлдан бермай келмоқда.
Reuters ҳисоботига кўра, Alibaba компанияси 11 ноябрнинг ўзида 74 миллиард долларлик товар сотган.
Изоҳ (0)