HMD Global янги иккита мобил телефонни — Nokia 6300 ва Nokia 8000’ни тақдим этишга тайёргарлик кўраётгани тўғрисида хабар берилганди. Интернетда тарқалган янги тасвирларга кўра, Nokia 6300 4G бундан 14 йил олдин тақдим этилган Nokia 6300’нинг дизайнини сақлаб қолади. Шу билан бирга, телефон айрим замонавий функцияларни эга бўлади, шунингдек, дисплейи катталашади, деб хабар беради IXBT.
Nokia 6300 4g бир ёки иккита SIM-карта билан ишлайди. Қурилмага сиғими 1500 мА/соатга тенг аккумулятор ва пикселлар сони 240х320 бўлган 2,4 дююмли дисплей ўрнатилади. Телефон бир ядроли процессор, 512 магабайт ички ва 4 мегабайт тезкор хотирага эга бўлади. Унга 32 гигабайтгача microSD флеш хотирасини ўрнатиш мумкин.
Янги Nokia 6300 4Ғнинг оғирлиги 104,7 граммни, ўлчами эса 53х131,3х13,7 миллиметрни ташкил этади. У бир неча хил рангларда тақдим этилади, жумладан, қора, кўк ва оқ. Телефон LTE, GSM/WCDМА, Bluetooth 4.0 модули, GPS, ГЛОНАСС ва Мicro-USB’ни қўллаб-қувватлайди.
Манбалар томонидан эълон қилинган Nokia 8000 4G’нинг суратларидан кўриш мумкинки, у Nokia 8000 сериясидаги слайдерга умуман ўхшамайди. Қурилма тугмаларга эга моноблок корпусга эга бўлган.
Суратда шишага ўхшаш премиум дизайн ва материаллар ҳақида сўз боради. Шунингдек, «емирилишга бардошли клавиатура», WhatsApp ва Facebook мобил дастурлари ўрнатилган, 4G алоқа тармоғи ва Wi-Fi’ни қўллаб-қувватлайди.
Таъкидланишича, Nokia 800 4G пикселлар сони 320х240 га тенг 2,8 дюймли суюқ кристалл дисплейга эга бўлади. Телефонга тўрт ядроли Snapdragon 210 процессори ва 512 мегабайт тезкор ва 4 гигабайт ички хотира ўрнатилади.
Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, телефон 2 мегапикселли камерага, иккита SIM-картага (нано) ва ечиладиган 1500 мА/соат аккумуляторга эга бўлади.