• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Салоҳ, Мане ва Фирминодан иборат ҳужум учлигини парчалаган «Ливерпуль»нинг янги қаҳрамони Диогу Жота ҳақида

    Диогу Жота – бутун футбол жамоатчилиги гапираётган «Ливерпуль»нинг янги юлдузи. Жота қандайдир 7-8 ўйин ичида нималарга қодир эканлигини исботлади ва кўп йиллик Салоҳ, Мане ва Фирминодан ташкил топган ҳужум триосини парчалай олди. Хўш, ким ўзи у «супермен»? Қуйида у ҳақида батафсил.

    Жота «Ливерпуль»га келгач:

    • Премьер Лиганинг 5 та ўйинида 3 та гол урди.

    • «Ливерпуль» сафида Чемпионлар Лигасидаги иккинчи ўйинда гол урди ва учинчисида ҳет-трик қайд этди.

    • Еврокубоклар доирасидаги 8 та ўйинда 3 та ҳет-трик («Вулверҳэмптон»даги ўйини ҳам ҳисобга олинган).

    • «Ливерпуль» сафида кетма-кет 4 та ўйинда гол урди.

    • «Ливерпуль» тарихидаги 10000-голга муаллифлик қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жота 2020 йилнинг ёзида «Ливерпуль»га қўшилганди, бироқ у ушбу қисқа муддат ичида Клоппнинг ўйинига осонликча сингиб кета олди. Ҳозирча Жота жамоанинг ушбу куздаги энг ёрқин ўйинчиси бўлиб турибди.

    «Ливерпуль» Жота учун 45 миллион евро тўлади. У ҳақида нималар маълум?

    «Ливерпуль» Жотанинг фаолиятидаги иккинчи топ-клуб ҳисобланади. Биринчиси «Атлетико» эди. У Мадрид клубига Португалиянинг «Пассуш де Феррейра» клубидан келганди, бироқ у «матрасчилар» сафида икки йил ичида бирорта ҳам учрашув ўтказмаган. Бу вақт оралиғида эса у дастлаб «Порту», кейинчалик «Вулверҳэмптон»да тўп сурди.

    Жотанинг «Вулверҳэмптон»га ўтиши ҳеч кимни ажаблантирмаса керак. Боиси Жотанинг агенти Жорже Мендеш «бўрилар» ҳали Чемпионшипда ҳаракат қилиб юрган вақтдаёқ у ерга португалияликларни жойлаштиришни бошлаб юборганди.

    Жотанинг «Вулверҳэмптон»га ўтиши «Порту»да жуда катта тортишувларга сабаб бўлган. Чунки улар Жотани яна бир мавсумга ижарага олиб, кейин сотиб олишни режалаштиришганди. Трансфердан сўнг ҳатто Порту президенти Жотага: «Нима бало қиляпсан? Ахир, сен бизда ўйнашингиз керак эди», — деб хабар жўнатган экан.

    Диогу бўш вақтларида Football Manager симуляторини ўйнашни яхши кўради. Шунингдек, унинг қизиқишларидан яна бири теннисдир. Футболдан бўш вақтларида айнан ушбу спорт тури билан банд бўлишни афзал билади.

    Жота ўта формал кийимларни хушламайди. «Порту»нинг костюм ишлаб чиқарадиган компания билан шартномаси бўлиб, унга кўра, клуб футболчилари Чемпионлар Лигаси ўйинларига костюмларда ташриф буюриши шарт бўлган. Жота эса бунга кескин қаршилик билдирган кам сонли футболчилардан бири бўлган. Ҳатто у бир сафар барчага қарши бориб, учрашувга спорт кийимида келган.

    Жота ҳозирда «Ливерпуль»да ўйнайди, бироқ у бир неча йил аввал клубнинг ҳамшаҳари «Эвертон»ни яхши кўришини айтганди. «Менга ушбу жамоанинг ўйини ёқади. Мен уларни томоша қилишни яхши кўраман. Бир вақтлар улар ажойиб эди». Табиийки, Жота «қизиллар» сафига қўшилгач, бу «Эвертон» мухлислари учун айни муддао бўлиб хизмат қилди.

    Жота Салоҳ, Мане, Фирмино триосига барҳам берадиганга ўхшайди...

    Ҳозирда Роберто Фирмино билан тушунарсиз ҳолат юз бермоқда. У деярли ярим йилдан бери энг яхши формасидан жуда йироқда. Паст самарадорлик ва узоқ давом этган голсиз сериялар (у 23 июлда 479 деганда илк бор «Энфилд»да гол урди). Аслини олганда шунинг учун ҳам Жота сотиб олинганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фирмино турғунликни бошдан ўтказаётган вақтда, Жота ўз имкониятидан аъло даражада фойдаланмоқда. «Ливерпуль» тизимидаги бир неча ой ичида у 6 та гол урди. Фирмино эса 2020 йил бошидан бери атиги 5 та.

    Шулардан келиб чиқиб, ҳозирда кўпчилик Жотанинг узоқ вақт давомида ҳеч қандай босимни ҳис қилмаган ҳужум триосини парчалаганига ишонишни бошлаб юборди.

    «Ливерпуль» собиқ футболчиси (ҳозирда BBC эксперти Дэнни Мёрфи) ҳам худди шундай фикрда:

    «Жота – Юрген Клопп учун муаммо. Илгари унинг ҳужум учлиги учун танлови аниқ эди. Ҳозир у жамоага фойда келтириши учун бу ҳақида кўпроқ ўйлаши керак. Бу ёқимли ташвиш».

    Мёрфининг фикрини жуда кўплаб журналистлар қўллаб-қувватламоқда. Улардан бири The Atheletic нашри колумнисти Жеймс Пирсдир. Қуйида унинг матнидаги асосий нуқталар келтирилади:

    – Жота аллақачон «Ливерпуль»га катта таъсир кўрсатиб бўлди. Бунга «Аякс»га қарши ўйинни мисол келтириш мумкин. У иккинчи бўлим ўрталарида, учрашувдаги ягона гол аллақачон урилган пайтда чиқди. Аммо у ўзининг прессинги билан ўйинни ўзгартира олди.

    – Клопп одамлар унинг «Ливерпуль»ида ҳужумчилар танлови аниқ эканлиги ҳақида гапиришини ёқтирмайди. Жота эса ҳужум чизиғига ранг-баранглик бағишлашда ёрдам беради, мавсум узоқ, ўйинлар эса бисёр.

    – Роберто (Фирмино) энг яхши формасида эмас, аммо Клопп ундан мамнун. У Фирминони тўпурар сифатида эмас, балки бутун ҳужумкор ўйин унга асосланган тотал футболчи сифатида кўрмоқда.

    – Жота ниҳоятда кўп қиррали бўлиб, у аллақачон ҳужум маркази ва ўнг қанотида ўйнашга улгурган. Жота майдонга тушса, Фирмино унинг соясида қолиб кетмоқда. Аммо кейинги учрашувларда «Ливерпуль» майдонда ҳар иккала футболчи билан ҳаракатланиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

    Клопп Жота ҳақида қандай фикрда?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Биз Диогу билан шартнома имзолаш учун кураш олиб бордик. Уни ишонтириш учун узоқ вақт кетмади. У – жуда истеъдодли футболчи. Унда тезкорлик, куч ва техника бор, Жота ҳар иккала оёғида бир хил ўйнай олади. У мен ўйлаганимдан анча яхшироқ экан, бу эса ҳақиқатан ёқимли».

    Бошқа мақолалар:

    • «Ювентус» Роналдуни сотмоқчи. Криштианунинг навбатдаги манзили қаер бўлади?
    • Насри, Манжукич, Пато ва бошқалар. Бир неча йил аввал клубининг асосий футболчиси бўлган, ҳозир эса ишсиз қолган юлдузлар
    • Дембеле, Гризманн, Коутиньо ва бошқалар. «Барселона»дан сургун қилинган Бартомеунинг трансфер хатолари ҳақида
    • Қарзлар, шубҳали ҳомийлар ва бойишда давом этаётган хўжайинлар. «Манчестер Юнайтед»га нималар бўлмоқда?

    13.11.2020, 15:11   Изоҳ (0)   15789
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» кино орқали 200 млн евро ишлаб олмоқчи

    13.11.2020, 14:12

    Ривалдо Европа Премьер Лигаси ҳақида: «Бу футболнинг ўлими»

    13.11.2020, 12:26

    Яхши от кейин чопади. «Қариган» чоғида порлаган таниқли футболчилар

    13.11.2020, 11:00

    Евро—2020. Финал босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди

    13.11.2020, 10:00

    ЖЧ—2022 йўлида. Аргентина ўз майдонида очко йўқотди, Эквадор 5 та гол урилган ўйинда иродали ғалаба қайд этди

    13.11.2020, 08:59

    Евро—2020 йўлида. Исландия, Сербия ва Грузия мусобақа йўлланмасидан қуруқ қолди

    13.11.2020, 08:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хоманаий қўрққан каламушдай ер остига яшириниб олган” — Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси

    Дунё | 18 июн, 12:42

    Путинга 6 йил ичида Хитойни космосда қувиб ўтишга ваъда беришди

    Дунё | 18 июн, 12:32

    Самарқандда 39 ёшли судья автоҳалокатда вафот этди

    Ўзбекистон | 18 июн, 12:24

    Тасаввурга сиғмайдиган миқдорда бойлик орттирган Голливуд юлдузлари

    Кино | 18 июн, 12:12

    Қорақалпоғистондаги тўйда чигирткалар ёпирилгани рад этилди

    Ўзбекистон | 18 июн, 11:43

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўллари қурилиши нега кечикаётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 18 июн, 11:20

    Toyota ўзининг янада кучли Land Cruiser автомобилини тақдим этди

    Авто | 18 июн, 11:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.