• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Яхши от кейин чопади. «Қариган» чоғида порлаган таниқли футболчилар

    Одатда 25 ёшларга келиб футболчи фаолиятининг энг юқори чўққисига чиқади, кимдир бу чўққида узоқроқ қолса, бошқаси бир-икки мавсумда аввалги даражасига қайтади. Аммо ҳар соҳада бўлгани каби, футболда ҳам истиснолар учраб туради. Қуйида айнан шундай ёш шунчаки оддий рақамлар эканини исботлай олган ва 30 ёшлар атрофида порлаган «қария» юлдузлар ҳақида фикр юритилади.

    Антонио ди Натале

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Италия футболининг классик «қария»си Антонио ди Натале  ўзининг ёрқин фаолиятини 32 ёшида, бир мавсумда 29 та гол билан бошлаган.

    Кейинги тўрт мавсумда ҳам у 28, 29, 26 ва 20 тадан гол уриб, А Сериянинг икки маротаба энг яхши тўпурарига айланган. 2010 йилда у эса Италиянинг энг яхши футболчиси деб топилган.

    Ажабланарлиси шундаки, 2009–2011 йиллар оралиғида Европа кучли бешлик лигаларида фақат Роналду ва Месси италияликдан кўпроқ гол урган. Ди Натале 2016 йилда, ўзи режалаштирганидан икки йил ўтиб, фаолиятини тугатади.

    Златан Ибрагимович

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Златаннинг ўзи туғилганидан бери буюк футболчи бўлганини айтади, бироқ ҳақиқат шуки, швед голларининг катта қисмини ўттиз ёшдан ўтгач урган.

    Унинг статистикасига ПСЖдаги тўрт мавсум жуда катта таъсир ўтказган, Лига 1 ҳақида нима дейилишидан қатъи назар, 35 ёшда 51 ўйинда 50 та гол уриш – шунчаки даҳшат. Бундан ташқари, у кейинчалик Англияга бориб, бир мавсумда 28 та гол урди. Шундан сўнг АҚШни ҳам «забт этиш»га улгурди. Ҳозирда эса Ибра 39 ёшида «Милан»ни ўз ортидан эргаштира олмоқда.

    Лука Тони

    Фото: MatchDay

    Фото: MatchDay

    Бўйи 193 сантиметр бўлган, кучли, истеъдодли ва совуққон ҳужумчи ҳар бир мураббийнинг орзуси эди. Шунга қарамай, Лука 23 ёшигача А Серияда бирорта ҳам ўйин ўтказмаганди. Орадан тўрт йил ўтиб, 2004 йилда у Италия терма жамоасига чақирув олди.

    Бироқ ҳақиқий «портлаш» 28 ёшда «Фиорентина»га ва 30 ёшда «Бавария»га ўтганидан кейин рўй берди. У Мюнхен клубида 46 ўйин ўтказиб, 39 та гол урди.

    Тони 36 ёшида «Верона»да икки мавсумда 44 та гол уриб, А Сериянинг энг кекса тўпурарига айланди.

    Маркос Сенна

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сенна фаолиятини асл ватани Бразилияда бошлаган, аммо кўпчилик у ҳақида илк марта 2002 йилда, «Вильярреал»га ўтганидан кейин эшитган. Тўғри, Сенна Испаниядаги дастлабки икки мавсумда атиги 25 марта майдонга тушди.

    Фақат 2006 йилга келибгина, Маркос жамоасидаги асосий таркиб билан бирга Испания фуқаролигини ҳам қўлга киритади. У ўшанда 29 ёшда эди. Вақтида ҳатто уни «Манчестер Юнайтед» ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилганди, аммо «хонакилаштирилган» испан янги ватанини тарк этишни истамади. Шундан сўнг у Евро–2008 ғолибига айланди ва Испанияда йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Сенна Испанияда яна беш йил ўйнади, карьерасини эса 2015 йилда, 38 ёшида «Нью-Йорк Космос» жамоасида якунлади.

    Жейми Варди

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Варди ҳаваскор футболдан АПЛ даражасига кўтарилган ягона футболчи эмас тўғри, бироқ унинг 2012 йилгача «Флитвуд Таун»да ўйнаб юрганига ҳамон ишониш қийин. Ўша йили «Лестер» Вардини 1 миллион фунт эвазига сотиб олганди, бу эса ҳаваскор учун рекорд миқдордаги сумма эди. Ҳеч ким ўшанда унинг бу даражагача етишини ҳатто тахмин ҳам қилмаган бўлса керак.

    Кейинги мавсумда Варди 16 та гол уради ва «тулкилар» билан АПЛга йўл олади. Мамлакатнинг энг нуфузли турнирида эса Варди 34 ўйинда атиги 5 та гол урди. Ўйинчи АПЛга тортмаётгандек эди гўё.

    Бироқ 29 ёшда инглиз ўзгача бир босқичга кўтарилди: Премьер Лигада 24 гол урди ва «Лестер» билан Англия чемпионатида ғалаба қозонди. Шу тариқа у Англия терма жамоасига чақирилди. Кейинги 5 мавсумда эса Варди нақ 85 та марта ўз номини таблога ёздириб қўйди.

    Марко Матерацци

    Фото: Zimbio

    Фото: Zimbio

    Ҳа, бу ўша Зиданни калла қўйишга мажбур қилган Матераццининг худди ўзи. У 28 ёшидагина терма жамоадаги дебютини ўтказади, шу билан бирга ўша пайтгача уни клуб даражасида жуда кам одам танир эди. У фаолиятининг катта қисмини Италиянинг қуйи дивизионларида ўтказган, шунингдек, Марко бир мавсум давомида Англиянинг «Эвертон» жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилган. 2001 йилда, дебют қилганида эса Марко «Перужа»нинг юлдузи ҳисобланарди.

    Ўша пайтдан бошлаб Матерацци топ-даражадаги ҳимоячига айланиб, бешта мусобақада бош совринга эга чиққан: тўрт мартадан Италия Кубоги ва мамлакат Суперкубогида, шунингдек, бир мартадан Чемпионлар Лигаси ҳамда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида. Ва, албатта, Жаҳон чемпионлиги.

    Матерацци 2007 йилда, 33 ёшида Италиянинг энг яхши ҳимоячиси бўлди. У 38 ёшига қадар майдонда жавлон урди, бироқ у уч йиллик танаффусдан сўнг яна катта спортга қайтишга қарор қилиб, Ҳиндистон чемпионатида етти ўйин ўтказди.

    Бошқа мақолалар:

    • Қари билганни пари билмас. Қаришни билмайдиган дунёнинг айни дамдаги энг яхши 8 футболчиси ҳақида
    • Насри, Манжукич, Пато ва бошқалар. Бир неча йил аввал клубининг асосий футболчиси бўлган, ҳозир эса ишсиз қолган юлдузлар
    • «Ювентус» Роналдуни сотмоқчи. Криштианунинг навбатдаги манзили қаер бўлади?
    • Ўзил, Обамеянг , Санчес ва бошқалар. «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида
    • Оила, уй ва машиналар. Муҳаммад Салоҳ қандай ҳаёт кечиради?
    • Ғилдираклардаги ҳашамат ёхуд Лионель Месси қандай машиналарда юради?
    • Bugatti, Ferrari, Lamborghini ва Rolls-Royce. Криштиану Роналдунинг гаражига саёҳат (фото)

    13.11.2020, 11:00   Изоҳ (0)   23417
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Финал босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди

    13.11.2020, 10:00

    ЖЧ—2022 йўлида. Аргентина ўз майдонида очко йўқотди, Эквадор 5 та гол урилган ўйинда иродали ғалаба қайд этди

    13.11.2020, 08:59

    Евро—2020 йўлида. Исландия, Сербия ва Грузия мусобақа йўлланмасидан қуруқ қолди

    13.11.2020, 08:11

    Ўртоқлик ўйинлари. Англияда йирик ҳисобдаги ғалаба, Эрон Европа жамоасидан устун келди, Тожикистон 2 тўп фарқи билан олдинда бориб мағлуб бўлди

    13.11.2020, 07:24

    Иккита қизил карточка, битта пенальти. Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазиб қўйди

    12.11.2020, 23:10

    «Барселона» маошларни қисқартириш борасида футболчилар билан келиша олмади

    12.11.2020, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия АҚШ президентига табиий бойликларини таклиф қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 13 май, 13:29

    Жейсон Стейтем ва Роузи Ҳантингтон-Уайтли фарзандлари учун АҚШни тарк этди

    Лайфстайл | 13 май, 12:56

    Буюк Британия мигрантларни қабул қилишни камайтиради

    Дунё | 13 май, 12:53

    Vitoр Рейс Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 12:41

    Мексика Googleʼни кўрфаз номини ўзгартиргани учун судга берди

    Дунё | 13 май, 12:34

    Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

    Ўзбекистон | 13 май, 12:16

    Instagram: Косметика ишлаб чиқараётган Муниса Ризаева, Малика Равшанова хонадонида хурсандчилик, Юлдуз Усмонова Ширин Абдуллаевага атаб қўшиқ куйлади 

    Шоу-бизнес | 13 май, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.