ПСЖ ҳужумчиси Неймар ҳали ҳам «Барселона»да қолиб кетган 43,6 миллион евро пулини ундириш ниятидан қайтмади.
Аввалроқ 28 ёшли футболчи 2016 йилда «Барселона» билан амалдаги шартнома узайтиргани учун бонус тариқасида тақдим этилиши керак бўлган 43,6 миллион еврони ололмаган ва уни ундириш учун каталон клубини судга берганди. Шартнома узайтирилганидан бир йил ўтиб бразилиялик футболчи ПСЖ сафига йўл олган. Суд қарорига кўра, Неймарнинг сўрови рад этилганди. Бундан ташқари футболчига «Барселона»га 6,7 миллион евро тўлиб бериш мажбурияти қўйилганди.
Marca’нинг хабар қилишича, ҳужумчининг адвокатлари суд қарорини апелляцияга берган ва юқорида қайд этилган миқдордаги пулни «Барселона»дан ундиришни мақсад қилган.
Неймар 2017 йилнинг ёзида «Барселона»дан ПСЖ сафига йўл олганди. Парижликлар футболчининг шартномасида кўрсатилган 222 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлаган ҳолда тарихдаги энг қиммат трансферни амалга оширганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)