Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Эдди Альварес нима сабабдан 2016 йилда Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилишдан бош тортганини айтди.
2016 йилда амалдаги чемпион россиялик яккакурашчи билан жанг қилишдан бош тортган ва Конор Макгрегорни танлаганди. Якунда Конор иккинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонган ва чемпионлик камарини қўлга киритганди.
Альварес бу қарорини пул эвазига қилганини тан олди. Макгрегорга қарши жанг учун каттароқ гонорар белгиланган.
«Бу жанг 2,5 миллион долларга фарқ қиларди. Мана нима учун», — дея ёзади Альварес.
36 ёшли яккакурашчи 2003 йилдан буён MMA’да фаолият юритади. Америкалик жангчининг ҳисобида 30 ғалаба ва етти мағлубият мавжуд. Шунингдек, битта жанг натижаси бекор қилинган. Эдди ўз вақтида Энтони Петтис, Рафаэл дос Аньос ва Жастин Гэтжи каби кучли рақибларни таслим этган.
Изоҳ (0)