Англия Премьер Лигаси октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, «Вулверҳэмптон» устози Нуну Эшпириту Санту ойнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилди. Португалиялик мутахассис қўл остидаги жамоа октябрь ойида тўртта ўйин ўтказиб, уч ғалаба ва бир дуранг қайд этди.
Ушбу ном учун қуйидаги мутахассислар ҳам кураш олиб борганди:
- Ральф Ҳазенҳюттль («Саутҳэмптон») — 3 ўйинда икки ғалаба, бир дуранг;
- Жозе Моуриньо («Тоттенҳэм») — 3 ўйинда икки ғалаба, бир дуранг;
- Дэвид Мойес («Вест Ҳэм») — 4 ўйинда бир ғалаба, 2 дуранг ва бир мағлубият;
- Дин Смит («Астон Вилла») — 3 ўйинда 2 ғалаба ва битта мағлубият.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)