Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Ислом Махачев нима сабабдан Рафаэл дос Аньосга қарши жангда иштирок этолмагани маълум бўлди.
Россиялик яккакурашчи тепки касаллигига йўлиққани боис дос Аньосга қарши жангни ўтказиб юборган. Бу ҳақда Махачевга яқин манбага таяниб ТАСС хабар қилмоқда.
Аввалроқ Махачев хасталиги туфайли дос Аньосга қарши жангда иштирок этолмагани маълум қилинган, бироқ айнан қандай касаллик экани айтилмаганди.
Мавзуга доир: Жастин Гэтжига қарши жангдан олдин Ҳабиб Нурмагомедовнинг тепки касаллигига чалингани маълум бўлди
Кейинчалик улар ўртасидаги жанг 15 ноябрь тонгидаги мусобақанинг асосий воқеаси бўлиши белгиланди. Махачев жангдан воз кечгач унинг ўрнини Пол Фелдер эгаллади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)