Англия Премьер Лигаси октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Жанубий кореялик футболчи октябрь ойидаги учта ўйинда тўртта гол ва иккита голли узатма муаллифига айланганди.
Ушбу соврин учун шунингдек, Че Адамс («Саутҳэмптон»), Конор Коади («Вулверҳэмптон»), Пабло Форнальс («Вест Ҳэм»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Тиаго Сильва («Челси») ва Кайл Уокер («Манчестер Сити») каби футболчилар кураш олиб борганди.
⚽️⚽️⚽️⚽️
— Premier League (@premierleague) November 13, 2020
🅰️🅰️
Son Heung-min is the @EASPORTSFIFA Player of the Month for October!#PLAwards | @SpursOfficial pic.twitter.com/58vqQKF2Z2
Маълумот учун, сентябрь ойида бу номга Доминик Кэлверт-Льюин («Эвертон») лойиқ кўрилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)