Тошкент вақти билан 12 ноябрь куни соат 13:25 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Ер силкиниши магнитудаси эпимарказда 4,8 баллни ташкил қилган ва 8 километр чуқурликда юз берган. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 368 километрни ташкил қилган.
Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:
- Наманган: 163 километр, 2 балл.
- Андижон: 111 километр, 3 балл.
- Фарғона: 171 километр, 2 балл.
Изоҳ (0)