Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ қорга бурканган Қамчиқ довонида ҳаракатланаётган автомобиллар видеосини эълон қилди.
«Бугун, 12 ноябрь куни Қамчиқ довонига ҳақиқий қиш кириб келди. Тоғлар айни пайтда оппоқ қорга бурканган», – дейилади бошқарма хабарида.
ЙҲХББ довондан ҳаракатланиб ўтувчи барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни «Ўзгидромет» Қамчиқ довонида қор ёғиб, кучли шамол бўлишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)