Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тоғли Қорабоғда уруш тугаганидан сўнг Ереванда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларидан кейин олти киши қўлга олинди. Улар тартибсизликка чақириш, ҳокимиятни эгаллаш, конституцион тузумни ағдариш, парламентга босим ўтказиш ва Миллий мажлис спикерини калтаклашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Арманистон бош вазири аппаратининг раҳбари Эдуард Агажанянга таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Миллий мажлис спикери Арарат Мирзоянга уюштирилган ҳужум ‘операциясиънинг иккита фаол иштирокчиси ҳам қўлга олинганлар қаторида. Жиноятчиларнинг барчаси қонун доирасида жазога тортилади», — деб ёзади Агажанян ўзининг Facebook’даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда 10 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб барча жанговар ҳаракатларнинг бутунлай тўхтатилиши ҳақида уч томонлама баёнот қабул қилгани маълум бўлди. Мазкур баёнотга кўра, Озарбайжон ва Арманистон Қуролли кучларининг бўлинмалари эгаллаб турган жойларида тўхтайди. Россия тинчликпарварлари эса Тоғли Қорабоғдаги тўқнашув чизиғи ҳамда уни Арманистон билан боғловчи коридорда жойлаштирилади.

Қорабоғ масаласида Пашиняннинг қароридан норози бўлганлар Арманистон ҳукумати биносини эгаллаб олди. Бир неча ўн киши бош вазирнинг хонаси ва қароргоҳини талаб кетди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи видеосини тарқатмаслик учун 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Шоу-бизнес
“Кимдир мени йўқ қилмоқчи, аммо буни уддалай олмаяпти”. Муяссар Раззоқова 6 йилдан бери “запрет”да эканлиги ҳамда Ўзбекистондан кетиш истаги ҳақида
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)