• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Энди ишга пиёда келиб, пиёда кетаман». Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказишни таклиф қилди

    Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов «Автомашинасиз 10 кун» акциясини ўтказишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Эркинжон Турдимов.

    Эркинжон Турдимов.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Ҳужжат билан раҳбар шахслар шахсий намуна кўрсатиш орқали семизлик даражасини камайтириш, вазн кўрсаткичларини яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган эди.

    «Президент биринчи раҳбарлар шахсий намуна кўрсатиши ва спорт билан шуғулланиши керак, одамларни рағбатлантириб, спортга жалб этайлик, деган. Шу нуқтаи назардан, мен таклиф этаяпман, давлат идора органлари раҳбарлари ва барча ходимлари 11 ноябрдан 21 ноябргача эрталаб, кечқурун уйидан ишга, ишдан уйига фақат пиёда боради. Давлат ва шахсий машинани миниш йўқ. Мана мен — вилоят ҳокими эрталаб ишга соат 8 ёки 9 да келадиган бўлсам, энди ишга пиёда келиб, кечқурун ҳам ишдан пиёда кетаман», — деган ҳоким.

    Вилоят ҳокимнинг айтишича, бирор туманга, масалан, Оқдарёга бориш лозим бўлса, хизмат машинаси ҳокимни олиб бориб, қайтишда уни уйига эмас, ишхонасига ташлаб қўяди ва ҳоким уйига ишхонасидан пиёда кетади.

    «Иккинчи чора — йўл узоқроқ бўлса, велосипед бор. Учинчи чора — жамоат транспорти. Марҳамат, жамоат транспортидан фойдаланинг. Бу орқали мансабдор шахс ҳам транспортини, ҳам у қандай қатнаётганини билиб олади. Тушлик вақтида, агар уйда тушлик қилса, хизмат машинасида кетавериш керак, чунки тушликка пиёда борса узоқ вақт кетади», — деб таъкидлаган вилоят ҳокими.

    Эркинжон Турдимов ушбу акция «давлатдан ойлик оладиганларга» тааллуқли эканини таъкидлаган. «Қолганлар бизнинг таклифимизни қўллаб-қувватласа, нур устига аъло нур. Буни жамоатчилик, журналистлар ва блогерлар назорат қилиши керак», — деди у.

    «Ҳоким пиёдалар йўлагидан уйига боради. Агар у йўқ бўлса, инсофи бўлса, кейин пиёдалар йўлагини қилади. Бу фақат шаҳар ҳокимига эмас, ҳамма тумандагиларга ҳам тааллуқли», — дея алоҳида қайд этиб ўтган Эркинжон Турдимов.

    Эслатиб ўтамиз, Президентнинг номи юқорида келтирилган фармонда 2021 йилдан бошлаб давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта жисмоний тарбия билан шуғулланиши, шунингдек, одамларнинг пиёда юргани учун ҳақ тўланиши белгиланган.

    10.11.2020, 06:42   Изоҳ (0)   20411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳокимликларда коррупция кўпайса кўпайяптики, лекин камайишидан дарак йўқ — Ўзбекистон бош прокурори

    10.11.2020, 06:27

    Ўзбекистонда Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишга финляндиялик мутахассислар жалб этилади

    10.11.2020, 05:45

    Самарқандда коллежга киритиб қўйиш эвазига фуқародан 400 доллар олаётган шахс ушланди

    10.11.2020, 05:30

    «Ҳеч ким таппи ёқиш керак деяётгани йўқ. Газ баллонлар етарли» — Энергетика вазирининг ўринбосари

    10.11.2020, 01:41

    Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик йигитга совға қилган Mercedes’ни Ўзбекистонга олиб кириши учун қанча божхона божи тўлаши ҳисоблаб чиқилди

    10.11.2020, 00:29

    Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчисининг 29 минг доллар пора олиш ҳолати уч қисмдан иборат эканлиги маълум бўлди

    09.11.2020, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.