• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчисининг 29 минг доллар пора олиш ҳолати уч қисмдан иборат эканлиги маълум бўлди

    Ер олиб беришни ваъда қилиб, пора билан қўлга тушган Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчисига нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга юборилди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ҳузурида 15 октябрь куни ўтказилган йиғилишда Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси У.А. сентябрь ойида яқин алоқалари орқали Марҳамат тумани ҳудудидан 11 гектар ер майдони ажратиш учун жами 29 минг доллар миқдоридаги ноқонуний пулни олаётган вақтда жиноят устида ушлангани айтиб ўтилган эди.

    Андижон вилояти прокуратураси берган маълумотга кўра, фуқаро И.Д. ҳокимлик вакили ва бир неча шахс тил бириктириб ер ажратиб бериш эвазига ундан пора талаб қилаётганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан шикоят қилган. Аризада ёзилишича, Марҳамат туман ҳокими ёрдамчиси У.А. фуқаро М.А. ва бошқалар орқали туманидаги фермер хўжалиги раҳбари И.Ю.нинг 11 гектар ер майдонини туман захирасига қайтариш учун мажбуран ариза ёздириб олган. Ҳоким ёрдамчиси тортиб олинган ер майдонини фуқаро И.Д.га ажратиб бериш ҳақида туман ҳокимининг қарорини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган.

    Аризага асосан 11 сентябрь куни прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда ҳоким ёрдамчиси У.А. олдиндан таниш бўлган фуқаро З.Т. воситачилигида фуқаро И.Д.дан 11 минг доллар олаётган вақтда ушланган.

    Ариза муаллифи И.Д.га ўз шикоятида фуқаро М.А. уни ҳоким ёрдамчиси У.А. билан таништириб, ишини битказишда берган кўмаги эвазига 16 минг доллар талаб қилаётганини баён этган. Шу боис тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.А. аризачи И.Д.дан айтилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    И.Д ўртада воситачилик қилган яна бир фуқаро Х.Н. уни фуқаро М.А. билан таништириб, ер майдони олишда кўрсатган хизмати учун пул талаб қилаётганини ҳам аризада кўрсатиб ўтган. Тезкор тадбирнинг учинчи қисмида фуқаро Х.Н. ариза муаллифи И.Д.дан 4 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимининг ёрдамчиси У.А. ҳамда фуқаро А.М. ва фуқаро З.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик) ва 28, 211-моддасининг 3-қисми «а» (жуда кўп миқдорда пора бериш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Фуқаро Х.Н.га нисбатан эса Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Тергов ҳаракатлари натижаси бўйича юқорида келтирилган шахсларга нисбатан тегишли эҳтиёт чоралари қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан 30 октябрь куни мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судига юборилган.

    Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги капитал қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Чилонзор туманидаги инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Қибрай, Чилонзор, Бувайда, Оққўрғон, Бўстонлиқ тумани ҳокимининг ўринбосари ер майдонини сотаётган вақтида жиноят устида қўлга олингани айтиб ўтилган.

    09.11.2020, 23:57   Изоҳ (0)   30740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Dori-Darmon»нинг молиявий кўрсаткичлари кескин яхшиланди

    09.11.2020, 22:59

    «Ҳатто тергов ҳам 23:00 дан кейин ўтказилмайди». Ниғматилла Йўлдошев Таълим инспекцияси ярим тунгача тестлар ўтказганини танқид қилди

    09.11.2020, 22:12

    Ўзбекистонда қиммат бензин маркалари арзонлашмоқда, аммо энг харидоргир Аи-80 бензини нархи ошмоқда

    09.11.2020, 21:34

    Ўзбекистон ОТМларига кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади

    09.11.2020, 21:10

    Ниғматилла Йўлдошев: Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта раҳбарга бўйсунса, назорат ҳақида гапириш мумкинми?

    09.11.2020, 20:57

    Тошкентда одамларни қарийб 1,5 млрд сўмга чув туширган хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига суд ҳукми ўқилди

    09.11.2020, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.