• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик йигитга совға қилган Mercedes’ни Ўзбекистонга олиб кириши учун қанча божхона божи тўлаши ҳисоблаб чиқилди

    Россиялик таниқли рэпер ва бастакор Алишер Валиев (тахаллуси Моргенштерн) 18 октябрь куни Instagram’да Mercedes-Benz E200 машинаси учун танлов ўтказгани ва унда Бухорода яшовчи @aza_1002 аккаунти эгаси Азим Абдуллаев ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.

    Фото: «Автокод»

    Фото: «Автокод»

    Моргенштерн ўшанда ғолиб билан боғланган ва автомобилни шахсан ўзи Ўзбекистонга олиб келишини маълум қилган. Кейинроқ мусиқачи Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган машина учун белгиланган божхона тўловлари миқдоридан хабар топгач ўз stories’ида видеохабар қолдирган.

    «Ўзбекистонда машина учун божхона тўлови қанча эканини биласизми? Унинг нархи машина нархига тенг экан», — деган Моргенштерн. Рэпер чегаралар ёпиқлиги ва машинани мамлакатга олиб кириш қимматлиги сабабли уни етказиб беришда ҳукуматдан ёрдам сўраган.

    Мусиқачи блогер Юрий Дудга берган интервьюсида Mercedes-Benz’ни танлов ғолибига етказиб бериш учун яна 2 миллион рубль тўлаши кераклигини айтган.

    Mercedes-Benz’нинг яна бир халқона номи «Мерин», қўшиқчи ўз композицияларидан бирини ушбу машинага бағишлаган (унда ҳақоратли сўзлардан кўп фойдаланилган), қўшиқ Youtube’да 85 миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Ҳисоб-китобларга кўра, Моргенштерн машина учун 4 миллион рубль (тахминан 51 минг АҚШ доллари) сарфлаган.

    Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси «Kun.uz» нашрига жисмоний шахслар Ўзбекистонга автомобиль олиб кирганда олинадиган божхона тўлови ҳақида маълумот тақдим этди.

    «Мурожаатингизда кўрсатиб ўтилган автотранспорт воситаси ТИФ ТНга мувофиқ 8703 23 198 1 коди билан таснифланган тақдирда, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан божхона қийматидан 30 фоиз ҳамда двигатель ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун 2,5 АҚШ доллари миқдорда импорт божи, 15 фоиз миқдорда ҚҚС, божхона қийматидан 0,2 фоиз божхона расмийлаштируви учун йиғим, БҲМнинг 120 баравари миқдорида утилизация йиғими ставкалари қўлланилади», — дейилади қўмита хабарида.

    Давлат божхона қўмитасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, божхона қиймати 538 713 760 сўмлик сумма асосида божхона тўловлари ҳисобланганда ундирилиши мумкин бўлган миқдор 353 801 986,83 сўмни ташкил этди.

    Қайд этилишича, агар товарнинг келиб чиқишига доир маълумотларда номувофиқлик тасдиқланса, божхона божининг ставкаси икки баравар орттирилган ҳолда ҳисобланади. Бунда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, божхона тўловларининг миқдори 598 959 482,13 сўмни ташкил этди.

    Эслатиб ўтамиз, 24 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев ҳамда Бекмирза Эшмурзаев Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасига импорт машиналар бож тўловига оид депутатлик сўрови юборган. Мазкур сўровга Давлат божхона қўмитаси махфий жавоб қайтарган.

    Аввалроқ Chevrolet Equinox Ўзбекистонда қарийб 34 минг доллардан сотилаётгани, UzAuto Motors эса уни АҚШ компаниясидан 22,8 минг долларга сотиб олаётгани ҳақида хабар берилганди.

    10.11.2020, 00:29   Изоҳ (0)   103484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчисининг 29 минг доллар пора олиш ҳолати уч қисмдан иборат эканлиги маълум бўлди

    09.11.2020, 23:57

    «Dori-Darmon»нинг молиявий кўрсаткичлари кескин яхшиланди

    09.11.2020, 22:59

    «Ҳатто тергов ҳам 23:00 дан кейин ўтказилмайди». Ниғматилла Йўлдошев Таълим инспекцияси ярим тунгача тестлар ўтказганини танқид қилди

    09.11.2020, 22:12

    Ўзбекистонда қиммат бензин маркалари арзонлашмоқда, аммо энг харидоргир Аи-80 бензини нархи ошмоқда

    09.11.2020, 21:34

    Ўзбекистон ОТМларига кириш тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади

    09.11.2020, 21:10

    Ниғматилла Йўлдошев: Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта раҳбарга бўйсунса, назорат ҳақида гапириш мумкинми?

    09.11.2020, 20:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.