• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ниғматилла Йўлдошев: Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта раҳбарга бўйсунса, назорат ҳақида гапириш мумкинми?

    Сўнгги 2 йилда Қурилиш вазирлиги тизимида 38 та, Молия вазирлигида 45 та, солиқ идораларида 49 та, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 1866 та ҳокимликларнинг 5 мингга яқин, Қишлоқ хўжалиги тизимида 8 мингга яқин қонунга зид ҳужжатлар аниқланиб, қонунларга мувофиқлаштирилган. Бу ҳақда 7 ноябрь куни Бош прокуратурада ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилган.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Мавзуга доир: «Прокурор ва департамент ходимлари ухлаяпти». Бош прокурор солиқлар базасини кенгайтириш имконини берадиган объектлар рўйхатга олинмаганини танқид қилди

    Адлия органлари томонидан вазирлик ва идораларнинг умуммажбурий тусдаги 278 та қарор лойиҳалари ўрнатилган тартибга риоя қилинмасдан тақдим этилгани сабабли қайтарилган. Бу ҳолатлар юридик хизмат фаолиятида ҳали жиддий камчиликлар мавжудлигидан далолат бериши таъкидлаб ўтилган. Айни сабаб билан адлия вазири Русланбек Давлетовдан тегишли тартибда ҳолатларни ўрганиб чиқиш сўралган.

    Шунингдек, Йўлдошев қонунлар ижросининг таъминланиши устидан назорат қилувчи органларнинг фаолиятидаги камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтган.

    Яхши биласиз, барча соҳаларда қонунлар ижросини бевосита таъминлашга масъул бошқарув идоралари, ижро устидан назоратга масъул бўлган 50 дан ортиқ назорат-текширув органлари мавжуд. Афсуски, бу идораларнинг таъсири, бор-йўқлиги умуман сезилмаяпти. Биргина 2019 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширишларда 1 триллион 200 миллиард сўм талон-торожлик фош этилган бир пайтда жами 781 миллиард сўм ёки 35 фоиз кам ҳолатлар аниқланган. Айниқса, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль ташувларини назорат қилиш бошқармаси, Капитал бозорни ривожлантириш ҳамда Давлат активларини бошқариш агентликлари томонидан сўнгги 2 йилда бирорта ҳам текшириш ўтказилмаган.

    Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, қурилиш соҳасида ҳудудий назорат, кон-геология соҳасини назорат қилиш, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш, электр энергетикада назорат инспекцияси ва Транспорт вазирлиги тизимидаги бир қатор текширувчи тузилмалар ўзи назорат қиладиган вазирлик ва идораларнинг таркибига киритиб қўйилган. Бу эса уларнинг назорат фаолиятини йўққа чиқармоқда.

    Ниғматилла Йўлдошев, бош прокурор 

     

    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергиясида назорат бўйича инспекцияси томонидан ўтган 2 йилда ўтказилган 131 та текширишларда зарар билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат аниқланмаган. Ушбу даврда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирларда эса энергетикада 4,8 миллиард сўмлик зарар аниқланиб, айбдорлардан ундирилгани айтилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган текширишларда 774 та турли қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлса-да, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бирорта материал юборилмагани танқид қилинди.

    «Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилишини назорат қилувчи Давлат инспекцияси томонидан эса 12 мингдан ортиқ қонун бузилишлари аниқланган бўлса-да, бор-йўғи 7 та материал прокуратурага юборилган, холос. Бу каби ҳолатлар тегишли вазирликлар ҳузуридаги инспекцияларда ҳам кузатилмоқда. Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта раҳбарга бўйсунса, халқ тилида айтганда, қарға қарғанинг кўзини чўқимаса, назорат ҳақида гапириш мумкинми? Ўйлайманки, албатта, йўқ»,— дейди Йўлдошев.

    Мавзуга доир: Ниғматилла Йўлдошев Арнасой, Юнусобод, Бувайда ҳокимлари ўринбосарлари ер ажратиб бериш эвазига пора олганини маълум қилди

    Аввалроқ ушбу йиғилишда Ўзбекистонда 2020 йилда бюджет прогнозини бажариш учун тадбиркорлардан 823 млрд сўм ортиқча солиқ ундирилгани, Фарғонада молия бўлимини алдаб, тадбиркорларнинг 1,2 млрд сўмини «еб юборган» солиқчилар ушлангани, Данғара туманининг собиқ бош солиқчиси «обнал» билан шуғулланадиган 22 та фирма очгани, Тошкент вилоятида фуқароларни 2,2 миллиард сўмга чув туширган жиноий гуруҳ, Тошкентдаги корхонадан 2 миллиард сўмдан ортиқ нақд пул ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олингани тўғрисида хабарлар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • «Беш хонали квартира ва Trailblazer». Бош прокурор «Янгиобод» бозори директори ноқонуний орттирган маблағларини нимага сарфлаганини маълум қилди
    • «Грим учун ажратилган маблағга ‘Ўрикзор’дан арзон косметика сотиб олган». Бош прокурор Маданият вазирлигидаги жиноий схема ҳақида
    • Наманганда боғчани таъмирлаш жараёнида 173,2 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганларга жиноят иши очилди

    09.11.2020, 20:57   Изоҳ (0)   20677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда одамларни қарийб 1,5 млрд сўмга чув туширган хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига суд ҳукми ўқилди

    09.11.2020, 20:33

    Хоразмда темир йўл релси ёнида ухлаб қолган маст фуқаро сабаб Хива—Тошкент поезди 16 дақиқа тўхтаб қолди

    09.11.2020, 19:35

    Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этади

    09.11.2020, 19:12

    МДҲ ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида 23 та ҳужжат имзоланди

    09.11.2020, 18:59

    Ўзбекистонда 10 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    09.11.2020, 18:34

    Ўзбекистон электр энергетика комплексига 457 миллион доллар йўналтирилади

    09.11.2020, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.