Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда шу йилнинг январь—сентябрь ойларида 769,1 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 1,4 фоизни ташкил этиб, ишлаб чиқариш ҳажми 11,0 минг тоннага кўпайган.

Автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

  • Бухоро вилояти – 80,6 фоиз;
  • Фарғона вилояти – 18,5 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти – 1,0 фоиз.
Ўзбекистон 2020 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга 55,9 миллион литр ёки 15,6 миллион АҚШ долларлик автомобиль бензинини экспорт қилган. Республикага хорижий давлатлардан 152,9 миллион литр ёки 33,1 миллион АҚШ долларлик автомобиль бензини импорт қилинган.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 9 ойда қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди