• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Нега айнан муқаддам судланганлар ишлаяпти?». Ниғматилла Йўлдошев пойтахт бозорлари бош назоратчисини сўроқ қилди

    Бош прокуратурада 7 ноябрь куни ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев «Янгиобод ихтисослашган бозори» директори қатор коррупциявий жиноятларни содир этишда айбланганини маълум қилганди. Бош прокурор айни пайтда бозорларда таниш-билишчилик, турли суиистеъмолчилик ва талон-торожликлар авж олаётганини билдириб, «Таъбир жоиз бўлса, бу файзли масканлар коррупция ўчоғига айланиб бормоқда»,— деган.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Шунингдек, у ҳолатни изоҳлар экан, «Наҳотки бу ҳолатдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Муниципиал активларни бошқариш маркази раҳбари Музаффар Абдураҳмоновнинг хабари бўлмаса, ёки қайта қайта судланган, борган жойидан ўзига пул ўмаришни касб қилган бу шахсни яна раҳбарликка тайинлашдан у манфаатдорми? Исмоилов қамоққа олингандан сўнг унинг ўрнига ҳамтовоғи Йўлбарсов тайинланганлигига нима дейсиз?», — деб қўшимча қилган.

    «Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, мазкур тадбирнинг савол-жавоб қисмида Ўзбекистон бош прокурори Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги коммунал активларни бошқариш маркази бош директори Музаффар Абдураҳмоновни онлайн тарзда сўроқ қилган.

    Музаффар Абдураҳмонов: Барча эътирозларингиз ўринли. Ҳаммасидан хулоса қилдим. Кадрлар масаласини ҳам қайта кўриб чиқаман.

    Ниғматилла Йўлдошев: Қачондан бери ишлайсиз бу лавозимда?

    Музаффар Абдураҳмонов: Фаолиятим 2019 йил июль ойидан бошланган.

    Ниғматилла Йўлдошев: Бу ҳолатларга нима дейсиз, қандай изоҳ берасиз?

    Музаффар Абдураҳмонов: Бу соҳага янги кирганим учун уни тўлиқ ичигача ўрганмаган эканман. Бозор соҳасига келганимда бозор тушуми ойига ўртача 8-10 миллиард сўм даромад келтирарди. Биз ҳар бир бозордаги ижара ҳақи, автотураргоҳ ва бошқа масалаларни назоратга олиб, ойлик тушумларни 22 миллиард сўмгача, яъни 220 фоизга кўтардик. Масалан, Эски шаҳар деҳқон бозоридаги автотураргоҳни кўздан кечирганимизда...

    Ниғматилла Йўлдошев: Ўзи умумий нечта бозорингиз бор?

    Музаффар Абдураҳмонов: 20 та бозор савдо корпуслари мавжуд, шундан 12 таси деҳқон бозори, 8 та ихтисослаштирилган бозор.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Ниғматилла Йўлдошев: Шу бозорларнинг эгаси ўзи ким, у ерларда қариндош-уруғ, таниш-билишчилик йўқми, деб секин «география»дан бошлаб ўрганмайсизми? Кейин нега айнан бозордаги фаолиятида суиистеъмол ва талон-тарож қилиш ҳолати бўйича муқаддам судланганлар ишлаяпти? Шуларга бир аҳамият қаратилмадими? Нима учун жиноят иши қўзғатилганидан сўнг унинг (пойтахтдаги «Янгиобод ихтисослашган бозори» директори Исмоилов – таҳр.) ўрнига яна шуни ҳамтовоғи Йўлбарсов бошлиқ қилиб тайинланди?

    Музаффар Абдураҳмонов: Унинг ҳамтовоғи эканлигини билмайман, муҳтарам Бош прокурор. Лекин Бош прокуратура департаменти томонидан «Тез битта ходим беринглар, имзо қўйиш ваколатига эга бўлсин», дейишгани сабабли унинг ўринбосарини вақтинчалик вазифа бажарувчи қилиб қўйганмиз.

    Ниғматилла Йўлдошев: Ўзи хоҳлаган одамингизни ҳужжатини кўтарсангиз, унга тегишли бўлиб чиқарди, тўғрими?

    Музаффар Абдураҳмонов: Мен узр сўрайман...

    Ниғматилла Йўлдошев: Бозор директорларини сизнинг тақдимномангиз билан шаҳар ҳокими имзо қўйиб, тасдиқлайдими? Лавозимга тайинлаш қандай бўлади? Бизнинг тергов ҳали буни охирига етади. Ким тавсия этади лавозимга қўйишга?

    Музаффар Абдураҳмонов: Ҳар бир бозор раҳбарининг кадрлар масаласини шаҳар ҳокими орқали ўтказамиз.

    Ниғматилла Йўлдошев: Буйруқни сиз чиқарасизми?

    Музаффар Абдураҳмонов: Буйруқни мен чиқараман. Аммо бизда кенгаш бор, ўша кенгаш раиси имзо қўяди.

    Ниғматилла Йўлдошев: Майли энди қаранг, бир ўзи бошқа бозорда, иккинчи ўғли иккинчи бозорда, учинчи ўғли тўртинчи бозорда, яна бир жияни хавфсизлик бўйича бўладиган бўлса... Бу том маънодаги ҳақиқий бозор бўлиб қолибди-да унда?!

    Музаффар Абдураҳмонов: Мен бу ҳақда яқинда жиноий иш очилганида билдим. «Фарҳод» деҳқон бозори ўринбосарини билмасдим. «Авиасозлар» деҳқон бозоридаги раҳбар ҳам унга тегишли одам эканлигини ҳозир билдим. Мен узр сўрайман.

    Ниғматилла Йўлдошев: Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари борми, қаерда? Даврон ака сиз қандай тушунтириш берасиз?

    Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов: Мен бу масала бўйича жавобгар эмасман. Лекин энди биз ҳар бир бозор раҳбари учун текширув ўтказамиз: у судланганми ёки йўқми? Шу пайтгача бу иш билан шуғулланганларни хатловдан ўтказиб, биз албатта ўрганамиз.

    Ниғматилла Йўлдошев: Муҳтарам президентимизнинг бозорларга бўлган муносабатини сиз билан биз жуда яхши биламиз, тўғрими?

    Даврон Ҳидоятов: Тўғри, тўғри.

    Ниғматилла Йўлдошев: Шундай бир шароитда қилаётган ишимиз наҳот шундай талабларга жавоб беради, деб ўйлаймиз?! Ундан кўра аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозор даромадини ошириб, ўзимизнинг қадриятларга мос ва хос бозорларни яратсак бўлмайдими?

    Даврон Ҳидоятов: Тўппа-тўғри айтяпсиз. Камчиликлар жуда кўп. Ҳозиргача анча иш қилинган. Лекин бу етарли эмас. Ҳақиқатан қайси бозор раҳбарининг ҳужжатини кўтарсак, ҳаммаси муқаддам судланган бўлиб чиқади...

    Ниғматилла Йўлдошев: Ҳаммасидан ўзимиздан, инсофни биринчи ўзингга сўра дейдику. Ўзимиз шунга йўл қўйиб берамиз. Шунинг учун Даврон ака тегишли хулоса чиқариб... Бу киши (Музаффар Абдураҳмонов назарда тутиляпти – таҳр.) шаҳар ҳокими олдидан ўтади деяпти. Демак шаҳар ҳокимияти ичида ҳам бевосита бозорларга раҳбар танлаш, тайинлаш, жойига қўйиш масаласи билан шуғулланадиган ходим бўлса керак. Шуни ҳам масъулиятини кўриб чиқиш керак, жазо белгилашни ҳам кўриш лозим. Фақат жиноий жавобгарлик эмас, маъмурий, интизомий жавобгарлиги ҳам бор, тўғрими?

    Даврон Ҳидоятов: Тўппа-тўғри, биз бу масалани ҳам кўтарамиз. Бу бўйича сизга алоҳида...

    Ниғматилла Йўлдошев: Ҳокимингизга етказинг.

    Мавзуга доир:

    • Каттақўрғонда йўлларни таъмирдан чиқарилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 2,4 млрд сўмни талон-тарож қилиш ҳолати аниқланди
    • Бош прокурор: «Ўтган икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган»
    •  Ўзбекистонда икки йил ичида салкам 2000 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган

    10.11.2020, 13:24   Изоҳ (0)   42878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

    10.11.2020, 12:23

    Самарқанд вилоятига янги прокурор тайинланди

    10.11.2020, 11:58

    Андижонда Isuzu билан тўқнашган Labo иккита Nexia ва Damas’ни уриб юборди

    10.11.2020, 11:22

    Навоийдаги йирик ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди: 11 машина зарар кўрган, 11 киши жароҳатланган

    10.11.2020, 10:11

    Самарқанднинг Оқдарё туманидаги қабристонда қоровуллар айби билан ёнғин чиқди

    10.11.2020, 09:42

    Ўзбекистонда илмий-тадқиқот муассасалари муҳандис-техник ходимларининг базавий маошлари оширилди

    10.11.2020, 09:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.