Равшан Машарипов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Равшан Машарипов 2017 йилнинг июнидан буён ҳозирга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.
У мазкур лавозимда 2017 йилнинг мартидан буён Самарқанд вилояти прокурори сифатида фаолият юритиб келаётган Фарҳод Зуфаровнинг ўрнига келган.
Аввалроқ МИБ директори Хоразм вилояти прокурори, Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)