Хоразм вилояти Хазорасп туманида фуқаро темир йўл ёнида ухлаб қолганлиги сабабли Тошкентга кетаётган поезд бир муддат ушланиб қолди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 ноябрь куни соат 18:35 да Хоразм вилояти ИИБ ТХТБга «Урганч» локомотив депоси навбатчиси телефон орқали Боғот—Хазорасп темир йўлининг 357-километри 3-тўсиқда темир йўлнинг ёнида номаълум шахс ётганлиги сабабли Хива—Урганч—Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди шошилинч тўхтаганлиги тўғрисида хабар берган.
Воқеа жойига чиқилганда темир йўлнинг ёнида Хоразм вилояти Хазорасп тумани Пичоқчи қишлоғида яшовчи, 1981 йилда туғилган Э.I. маст ҳолда ухлаб қолганлиги аниқланди. Поезд соат 18:29 да тўхтаб, соат 18:45 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)