• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Насри, Манжукич, Пато ва бошқалар. Бир неча йил аввал клубининг асосий футболчиси бўлган, ҳозир эса ишсиз қолган юлдузлар

    Европада трансфер ойнаси аллақачон ёпилиб бўлган, бироқ эркин агент мақомидаги футболчилар ҳамон ўзи учун янги клуб излаш билан овора. Ажабланарлиси, уларнинг орасида дунё таниган номдор футболчилар ҳам бор. Улар маълум сабабларга кўра трансфер ойнаси вақтида ўзларига янги жамоа топа олмай қолди. Қуйида айнан бир неча йил олдин ўз клубларида етакчи бўлган, ҳозир эса ҳеч кимга керак бўлмай қолган футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Даниэль Старриж (31 ёш, сўнгги клуби «Трабзонспор»)

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Старриж Брендан Рожерс қўл остида Луис Суарес билан ажойиб тандем ҳосил қилганди. Аммо Юрген Клопп англиялик футболчининг хизматларидан воз кечди. Бундан ташқари, германиялик мутахассис футболчининг тез-тез жароҳат олишидан кўнгли тўлмасди. Шу тариқа Старриж 2019 йилнинг ёзида эркин агентга айланиб, Туркиянинг «Трабзонспор»и билан уч йиллик шартнома имзолади. Аммо 2020 йилнинг март ойида Старижнинг акаси футболчининг трансфери юзасидан гаров ўйнагани учун у тўрт ойга футболдан четлатилди. Шу туфайли у 16 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган турк клуби билан шартномасини бекор қилишга мажбур бўлди. Август ойида Старриж Sky Sports’га берган интервьюсида Премьер Лигага қайтмоқчи эканини айтганди. Бироқ Премьер Лига клублари унинг қайтишини хоҳламаяпти. Муаммо ҳам шунда аслида.

    Жек Уилшер (28 ёш, сўнгги клуби «Вест Ҳэм»)

    Фото: SportArena

    Фото: SportArena

    Уилшер Англиянинг энг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланиб, мунтазам равишда Арсен Венгернинг «Арсенал»ида асосий таркибдан жой оларди. Жек кетма-кет икки марта (2014 ва 2015 йилларда) Англия Кубогини қўлга киритган Лондон жамоасининг асосий бўлаги эди. Бироқ футболнинг қора томони бўлган жароҳатлар кўплаб иқтидорлар сингари, Уилшернинг фаолиятини ҳам барбод қилди. 2018 йилда «канонирлар» сафини тарк этганидан сўнг у «Вест Ҳэм» сафига бориб қўшилди. Аммо Уилшер у ерда икки мавсумда барча турнирларда атиги 19 учрашув ўтказиб, 1 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

    Октябрь ойининг бошида «Вест Ҳэм» Уилшер билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. The Times маълумотларига кўра, Жек у ерда ҳафтасига 100 минг фунт олган. 28 ёшли футболчи ҳозирда ўзини соғлом, кучли ва ўйнашга тайёр эканлигини айтиб, янги клуб излаш билан шуғулланмоқда.

    Дэнни Уэлбек (29 ёш, сўнгги клуби «Уотфорд»)

    Фото: SportArena

    Фото: SportArena

    «Тўпчилар» сафида жиддий жароҳатлардан азоб чеккан яна бир футболчи Уэлбек эди. 2018 йилда жиддий жароҳат олган Дэнни икки маротаба операция қилинди. 2018/2019 йилги мавсум охирида у эркин агент сифатида «Уотфорд» билан шартнома имзолади. Янги клуби сафида у барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. Бироқ одатда ҳужумчилардан юқорироқ самарадорлик кутилади. Бунинг устига жамоа ҳам мавсум якунларига кўра, Премьер Лигани тарк этди. Шу боис иккала томоннинг розилиги билан 2020 йилнинг октябрь ойида шартнома бекор қилинди.

    Самир Насри (33 ёш, сўнгги клуби «Андерлехт»)

    Фото: «mtnfootball.com»

    Фото: «mtnfootball.com»

    Франциялик футболчи «Манчестер Сити» билан икки бор Англия чемпионига айланганди. Бироқ 2017 йилда Манчестерни тарк этганидан кейин ҳамон бирон жойда қўним топишга қийналмоқда. «Анталяспор»да (Туркия) у атиги 8 та ўйин ўтказиб, 2018 йилнинг февраль ойида антидопинг қоидасини бузгани учун олти ойлик дисквалификацияга учради. Апелляция шикоятидан сўнг эса муддат яна бир йилга узайтирилди. Шу тариқа Насри 2019 йилнинг январидагина «Вест Ҳэм» билан шартнома имзолаб, футболга қайтди. Аммо у ерда ҳам у барча турнирларда атиги олтита учрашувда қатнашиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

    2019 йилнинг ёзида Самир «Андерлехт»даги фаолияти билан карьерасини тикламоқчи бўлди. Бироқ Бельгияда у фақат коронавирус пандемияси пайтида клуб қоидаларини бузгани билангина ёдда қолди, холос. 33 ёшли француз клубга хабар бермасдан, Дубайга саёҳатига йўл олган. Футболчининг ўзи ҳеч қаерга учмаганлигини таъкидлаган. Нима бўлганда ҳам энди буларни муҳокама қилишдан маъно йўқ. Боиси томонлар аллақачон ҳамкорликни тўхтатган. Ортда қолган ёздан бошлаб, Насри яна эркин агентга айланди, аммо ҳеч бир клуб уни ҳамон ўз сафига чорланича йўқ.

    Марио Манжукич (34 ёш, сўнгги клуби «Ал-Дуҳаил»)

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    2018/2019 йилги мавсум охирида «Ювентус»дан кетган Манжукич Қатарнинг «Ал- Дуҳаил» клубига ўтди. Аммо у ерда фақат 10 та ўйин ўтказиб, атиги 2 та гол урди. Июль ойи ўрталарида эса хорватиялик ҳужумчи Қатар клуби билан шартномасини бекор қилди. Айнан ўша паллада «Локомотив Москва» футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб боришни бошлаганди. Марио «темир йўлчилар» сафига қўшилишга жуда яқин эди, аммо сўнгги дақиқаларда евронинг юқори курси туфайли битим амалга ошмай қолди. Бундан ташқари, «Милан» ва А Сериянинг янги вакили «Беневенто» ҳам унга қизиқиш билдирганди. Бироқ Манжукич ҳамон ишсиз.

    Алешандре Пато (31 ёш, сўнгги клуби «Сан-Паулу»)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бразилиялик футболчининг «Милан» сафида порлаганини кўпчилик яхши эсласа керак, бироқ Пато айнан чўққидалигида, кутилмаганда ватанига «Коринтианс»га қайтишга қарор қилди. 2016 йилда у яна Европага қайтди: «Челси» ва «Вильярреал»да ўйнаб кета олмади. Шундан сўнг Хитойнинг «Тяньцзинь Тяьнхай» клубига ўтди, чин юртида у 60 учрашув ўтказиб, 36 та гол уришга муваффақ бўлди. 2019 йилнинг март ойида эса Пато «Сан-Паулу»га қайтди, Бразилия клуби таркибида у 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди. Апрель ойи бошида 31 ёшли футболчи ўзини яна Европада синаб кўрмоқчи эканини айтди. Шу тариқа августда «Сан-Паулу»ни тарк этган Пато ҳанузгача янги клуб топгани йўқ.

    Шинжи Кагава (31 ёш, сўнгги клуби «Сарагоса»)

    Фото: Sportbox

    Фото: Sportbox

    Япониялик футболчи Юрген Клопп бошқарувидаги «Боруссия Д»нинг асосий фигураларидан бири эди. 2019 йилда «арилар» сафини тарк этган Кагава кутилмаганда Сегунда вакили «Сарагоса» билан икки йиллик шартнома имзолади. Шинжи испан клубида 36 ўйинда майдонга тушди. Бироқ клуб Ла Лига йўлланмасини қўлга кирита олмади. «Сарагоса» турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади, ўтиш ўйинида эса икки ўйин натижасига кўра, «Элче»га имкониятни бой бериб қўйди. Октябрь ойи бошида Кагава клуб мухлислари билан хайрлашиб, Испания клубини тарк этишга қарор қилди. Ҳозирда эса Кагава сабрсизлик билан қишки трансферлар ойнасини кутмоқда.

    Бошқа мақолалар:

    • Дембеле, Гризманн, Коутиньо ва бошқалар. «Барселона»дан сургун қилинган Бартомеунинг трансфер хатолари ҳақида
    • Қарзлар, шубҳали ҳомийлар ва бойишда давом этаётган хўжайинлар. «Манчестер Юнайтед»га нималар бўлмоқда?

    09.11.2020, 23:58   Изоҳ (0)   41500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зинедин Зидан «Реал»да Висенте дель Боскенинг кўрсаткичини такрорлади

    09.11.2020, 23:15

    Мадиёр Саидраҳимов: «Ниятим 1-рақамли боксчига айланиш эди, Санжар Турсуновни енгиб бунга эришдим»

    09.11.2020, 22:43

    «Барселона»нинг 18 ёшли футболчиси Ансу Фати қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

    09.11.2020, 22:01

    Россиялик MMA афсонаси Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жангни келишилган деб атади

    09.11.2020, 21:16

    «Реал»нинг икки етакчиси «Валенсия»га қарши ўйинда жароҳат олди

    09.11.2020, 20:36

    Абдумалик Ҳалаков: «Ўзбекистон чемпионати — биз учун энг қийин мусобақа, бу ердагилардан четдаги рақиблар енгилроқ»

    09.11.2020, 20:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лаутаро Мартинес: “Кимдир “Интер”да қолишни истамаса — хайр”

    Спорт | 1 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.