«Барселона» ярим ҳимоячиси Ансу Фати тиззасидан операция қилинди.
«Кўк-анорранглилар» матбуот хизматининг маълум қилишича, 9 ноябрь кунги жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган. Футболчининг тикланишига тахминан тўрт ой вақт кетишини айтилмоқда.
18 ёшли футболчи Ла Лига 9-тури доирасида «Бетис»га қарши ўйинда жароҳат олиб танаффус вақтида алмаштирилди. Аввалроқнинг унинг жароҳати борасида батафсил маълумот берилганди.
Фати Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 7 та ўйин ўтказиб, тўртта гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)