Бокс бўйича -91 кг вазн тоифасида 2020 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолиби Мадиёр Саидраҳимов мусобақадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мусобақа аъло даражада ўтди. Орзумга етдим — Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Биринчи рақамли боксчи бўлишни ният қилгандим, шукурки, мураббийларимни ишончини оқлаб, ғолиб бўлдим.
Санжар Турсунов — жуда тажрибали спортчи. Унинг усулларини ўрганиб чиқдим ва ғалаба қозондим. Турсунов биринчи рақамли боксчи эди... Уни ютдим ва орзумга эришдим», — дейди Мадиёр Саидраҳимов.
Мазкур вазн тоифаси финалида Саидраҳимов тажрибали боксчи Санжар Турсуновни мағлубиятга учратди. Эслатиб ўтамиз, Турсунов Токио—2020 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиққан боксчи ҳисобланади.
Мавзуга доир:
- Бобоусмон Ботуров: «Рингда ҳар доим биринчи рақам остида жанг қилардим»
- Абдумалик Ҳалаков: «Ўзбекистон чемпионати — биз учун энг қийин мусобақа, бу ердагилардан четдаги рақиблар енгилроқ»
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)