«Реал»нинг «Валенсия»га қарши учрашуви (1:4) мадридликлар устози Зинедин Зидан учун жамоа бошқарувидаги 153-ўйин бўлди.
Франциялик мутахассис «Реал» мураббийлари орасида клуб бошқарувида энг кўп ўйин ўтказган иккинчи шахсга айланди. «Валенсия»га қарши ўйинда Зидан Висенте дель Боскенинг (153) кўрсаткичини такрорлади.
Зинединдан олдинда фақат Мигел Муньос бор, у «Реал»ни 424 та ўйин давомида бошқариб борган.
«Реал» Зидан қўл остида 104 та ғалабага эришди, 30 бор дуранг ўйнади ва 19 марта мағлубиятга учради.
«Қироллик клуби» кейинги ўйинни 21 ноябрда «Вильярреал»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)