Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 8-турида «Арсенал» 8 ноябрь, якшанба куни «Астон Вилла»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида Букайо Саканинг автоголидан кейин меҳмонлар олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда «Астон Вилла» яна иккита тўп киритишга эришди. Олли Уоткинс уч дақиқа ичида иккита тўп киритган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ушбу ғалабадан кейин «Астон Вилла» очколарини 15 тага етказиб олиб, 6-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳисобида битта захира ўйини бор. «Арсенал» (12) эса 10-поғонада қолиб кетди.
АПЛ
8-тур баҳси
8 ноябрь, якшанба
«Арсенал» — «Астон Вилла» 0:3
Голлар: 0:1 – 25, автогол Сака, 0:2 – 72 Уоткинс, 0:3 – 75 Уоткинс.«Арсенал»: Лено, Габриэль, Ҳолдинг, Тирни, Бельерин, ан-Ненни, Парти (Себальос, 46), Сака, Виллиан (Пепе, 65), Обамеянг, Ляказетт (Нкетиа, 65).
«Астон Вилла»: Мартинес, Таргетт, Конса, Мингз, Кеш, Трезеге (ал-Гази, 88), Баркли, Дуглас Луис, Грилиш, Макгинн, Уоткинс.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)