• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида. «Инсоният янги пандемияга тайёрланиши керак». Венадаги теракт ва АҚШнинг янги президенти

    Кузнинг сўнгги ойи ҳам бошланди. Ноябрнинг илк ҳафтасида жаҳон саҳнида қандай воқеалар юз берганини анъанавий ҳафталик дайжестимизда эсга оламиз.

    Туркиядаги зилзила оқибатлари

    30 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпимаркази Эгей денгизида, Измир вилоятининг Сефериҳисар шаҳри яқинида жойлашган. Измирда камида 20 та бино қулаб тушгани хабар қилинди. Зилзила кичик цунамини келтириб чиқарди, оқибатда Сефериҳисарнинг қирғоқ кўчаларини сув босди. Айни дамда зилзила қурбонлари сони 100 кишидан ошди.

    Фото: Twitter / @aa_russian

    Фото: Twitter / @aa_russian

    Зилзила нафақат Туркияга, балки Грециянинг Самос оролида ҳам сезиларли даражада таъсир қилди. Грецияда икки мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, 19 киши жароҳат олди ва бир қатор биноларга зарар етди.  Оролда олти ойлик фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

    Ҳафта давомида Туркияда вайроналар остида қолиб кетганларни излаш ишлари олиб борилди. Дастлаб воқеадан 65 соат ўтиб уч ёшли қизалоқ қутқариб олинган бўлса, 91 соат ўтганидан кейин яна бир шу ёшдаги қизалоқ қутқариб олинди. Ҳар икки қутқарилган болаларнинг саломатлигига жиддий зарар етмаган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошпанасидан айрилган фуқароларга янги уйлар берилишини маълум қилди.

    Венада теракт

    Австрия пойтахтидаги 2 ноябрь оқшомида кетма-кет террорчилик ҳаракатлари юз берди. Террорчилар Венанинг олти жойида ҳужумлар уюштирди. Оқибатда, беш киши ҳалок бўлди, камида 20 га яқин киши тан жароҳати олди. Кейинроқ Австрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер террорчилик ҳужумини ИШИД террорчилик гуруҳи тарафдори содир этганини маълум қилди.

    Вена полицияси хабарига кўра, ҳужум қилган шахс полициячилар томонидан ўлдирилди. Жиноятчи винтовка (сойли милтиқ) ва тўппончалар билан қуролланиб, белига сохта «худкуш камари»ни боғлаб олган эди. Полиция террорчининг шахсини аниқлади, аммо бу маълумотни ошкор қилмади.

    Террорчилар Венадаги теракт Австриянинг АҚШ раҳбарлигидаги коалициядаги иштироки учун «жазонинг бир қисми» бўлганини айтди. Террорчилар фаолиятини кузатиб борувчи SITE Intelligence Group ташкилоти гуруҳи раҳбари Рита Кац тахмин қилишича, ИШИД ҳужумкор ёки ҳужумкорларни «илҳомлантирган» бўлиши мумкин, аммо ҳужум иштирокчиларининг ҳаракатларини мувофиқлаштирмаган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Кейинроқ вафот этган террорчининг шахси ва ким экани ошкор қилинди. Теракт террорчилик ташкилотида қатнашгани учун қамалган Австрия ва Шимолий Македония фуқароси бўлган 20 ёшли Фейзулай Куйтим томонидан содир этилди. 2019 йилнинг 25 апрелида Куйтим Сурияга кетиб, ИШИД террорчиларига қўшилмоқчи бўлгани учун 22 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. 2019 йилнинг 5 декабрида у муддатидан илгари шартли озод қилинган эди.

    Теракт учун жавобгарликни эса ИШИД террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олди. Бу ҳақда террорчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини кузатувчи SITE Intelligence Group маълум қилган. ИШИД вакилларининг мазкур терактга алоқадорлиги ҳақида хабар ташкилотнинг Telegram каналларидан бирида эълон қилинди. Террорчилик ташкилоти бу борадаги далилларини намойиш қилмади.

    АҚШдаги сайлов якунлари

    Ҳафтанинг энг муҳим ҳодисаси, шубҳасиз, АҚШдаги президентлик сайловидир. 3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Республикачилар партиясидан амалдаги президент Дональд Трамп, демократлардан собиқ вице-президент Жо Байден даъвогарлик қилди. Турли штатлар аҳолиси президентдан ташқари 35 сенатор, Вакиллар палатасининг 435 аъзоси, 13 губернатор ва маҳаллий ҳукумат органларини ҳам сайлади.

    Таъкидлаш жоизки, бу сафарги сайловлар анча таранг ва зиддиятларга бой тарзда ўтди. Сайлов натижаларини бир неча кун давомида эълон қилишнинг имкони бўлмади. Бир томондан, Дональд Трамп маъмурияти ва тарафдорлари унинг ғалаба қозонганини айтган бўлса, иккинчи томондан Жо Байден ҳам ўзининг сайловда ғалаба қозонишини таъкидлашдан чарчамади.

    Сайлов натижалари эълон қилина бошлаган пайтда Дональд Трамп бир неча бор сайловдаги «қонунбузарликлар», унинг «овозларини тортиб олинаётгани» ҳақидаги баёнотлар билан чиқди. Мамлакатда овозларнинг ҳаққоний тарзда ҳисобланишини талаб қилиб, бир нечта ҳудудларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. АҚШдаги президентлик сайловлари натижалари биржалардаги нарх-наволарга ҳам таъсир қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    7 ноябрга келибгина АҚШ оммавий ахборот воситалари, хусусан, Associated Press, CNN, The New York Times, ABC News, Fox News ва бошқалар Жо Байденни АҚШнинг сайланган президенти деб эълон қилди. Аммо бу пайтда ҳам овозлар тўлиқ санаб бўлинмаган эди.

    Бунга жавобан, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Американинг йирик оммавий ахборот воситалари Жо Байденнинг сайловларда ғолиб чиққанини эълон қилганидан кейин, ҳозирча мағлубиятини тан олишдан бош тортди.

    «Ушбу сайлов якунланишига ҳали вақт бор», деди Трамп ўз баёнотида.

    Трамп 9 ноябрдан бошлаб ўзининг сайловолди ташвиқот гуруҳи сайлов қонунчиликка тўлиқ мувофиқ тарзда ўтганини ва қонуний ғолибни аниқлаш учун судга мурожаат қилишини ваъда қилди.

    «Америка халқи демократия тамойилларига муносиб равишда берилган ҳақиқий овозлар ҳисоби тўғрисидаги натижани билмагунича тинчимайман», дейди Трамп.

    Жо Байден, ўз навбатида, Twitter’да АҚШ президентлигига сайланганидан фахрланишини айтди.

    «Бизни қийин иш кутмоқда, лекин мен сизга шуни ваъда қиламанки, мен учун овоз берганингиз ёки бермаганингиздан қатъий назар, мен барча америкаликлар учун президент бўламан», деб ёзади Байден. Шунингдек, Байден ўзининг Twitter’даги мақомини «АҚШнинг сайланган президенти» дея ўзгартирди.

    Кейинроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп судда овоз бериш билан боғлиқ ишни кўриб чиқиш кутилганидек натижа бермаса, ўзининг сайловлардаги мағлубиятини тан олишга рози бўлгани ҳақида маълум қилди. Fox News ёзишича, «судда иш кўриб чиқилганидан кейин унинг ғалаба қозониш имконияти йўқлиги» ойдинлашса, Трамп ён босишга тайёр бўлади. The New York Times газетаси Трампнинг ёрдамчиларига таяниб қайд этишича, яқин орада президент рақиби Жо Байденнинг ғалабасини тан олмоқчи эмас.

    Айни пайтда NYT, CNN, Fox News ва Associated Press прогнозлари бўйича Байден сайловчилар коллегиясининг ғалаба учун зарур бўлган 270 дан ортиқ овозини қўлга киритиб бўлди. Аммо Трамп ғалаба қозонганини даъво қилишда давом этиб, сайловларда «хунук нарсалар» содир бўлганини, овозлар санаб чиқилаётган баъзи биноларга эса кузатувчилар қўйилмаганини айтмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди, аммо уларнинг якуний натижалари почта орқали овоз берилгани ва сайловга рекорд даражада кўп (аввалги йиллардагидан 15 миллионга кўп) сайловчилар келгани туфайли кечикди. Дастлаб, баъзи штатларда, шу жумладан, Висконсин ва Жоржияда узоқ вақт давомида Трамп етакчилик қилиб турди, аммо овозларнинг сўнгги қисмини ҳисоблаш чоғида устунлик Байден томонга ўтди. Трамп унинг етакчилиги «сеҳрли тарзда» ғойиб бўлганини айтиб, буни «жуда ғалати» деб атади.

    Коронаинфо

    Ҳафта давомида АҚШ сайлов билан овора бўлган бўлса, дунёнинг қолган қисми, хусусан, Европа Иттифоқи COVID-19 пандемиясининг иккинчи йирик тўлқинига қарши курашмоқда. Жумладан, бир қатор мамлакатлар янги карантин чораларини кўришга мажбур бўлди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё ҳамжамиятини янги пандемияга тайёрланишга чақирди. Бу ҳақда ташкилотнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси 73-сессиясининг телеконференцияси арафасида тарқатилган баёнотида маълум қилинди.

    «Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инсоният янги пандемияга тайёргарлик билан шуғулланиши керак, деб ҳисоблайди», дейилади баёнотда. Ташкилот бу мавзуни форумдаги асосий мавзулардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

    Рақамларга қарайдиган бўлсак, бугунга келиб бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 50 миллиондан ошди. Ҳозиргача 35,6 миллиондан ортиқ бемор тузалиб кетган бўлса, 1,2 миллион киши касаллик оқибатида вафот этди, 13,5 миллиондан ортиқ бемор даволанишни давом эттирмоқда.

    Давлатлар кесимида АҚШ 10 миллиондан ортиқ ҳолат билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон, Бразилия, Франция, Россия, Испания, Аргентина ва Буюк Британия каби давлатлар бормоқда.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади. 

    09.11.2020, 14:11   Изоҳ (0)   27516
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трампнинг яқинлари уни мағлубиятни тан олишга чақиргани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    09.11.2020, 13:34

    БААда спиртли ичимликлар ичишга ва никоҳдан ўтмасдан бирга яшашга рухсат берилди

    09.11.2020, 12:36

    Томскдаги ўзбеклар коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга бепул палов тарқатмоқда

    09.11.2020, 11:32

    Грузияда намойишчиларга қарши сув замбараклари қўлланилди

    09.11.2020, 10:58

    Фото: Британия қироличаси жамоат олдига биринчи марта ниқоб тақиб чиқди

    09.11.2020, 09:57

    Бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 50 млн кишидан ошди

    09.11.2020, 09:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Стоматолог огоҳлантирди: тиш муаммолари ортиқча вазнни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 12 июн, 23:50

    Бўстонлиқда ярим тунда дўконга ўғирликка тушган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 12 июн, 23:35

    Кети Перри ва Орландо Блум 6 йиллик муносабатларидан сўнг ажралишга қарор қилишди

    Лайфстайл | 12 июн, 23:31

    Хитойда кунига 200 марта “отжимания” қилаётган 92 ёшли аёл барчани ҳайратга солмоқда

    Дунё | 12 июн, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.