Буюк Британия қироличаси Елизавета II пандемия бошланганидан буён биринчи бор оммага ҳимоя ниқоби таққан ҳолда кўриниш берди — бу 4 ноябрь куни Вестминстер аббатлигидаги номаълум аскарнинг дафн этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган маросимда содир бўлган. Сурат Букингем саройи томонидан орадан бир неча кун ўтгач эълон қилинган. Маросим мамлакатда коронавирус тарқалишини олдини олиш учун жорий этилган тўрт ҳафталик локдаундан олдинги санага атайлаб кўчирилган. Бунга қадар қиролича жамоат жойларида ҳимоя ниқоби тақмагани учун танқидларга учраган эди. Октябрь охиридан буён Буюк Британияда ҳар куни 20 мингдан ортиқ одамда коронавирус тасдиқланмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19’га чалинганлар сони 1,1 миллион кишидан ошган.Фото: LETAМавзуга доир: Кун фотоси: Ниқоб таққан Шавкат Мирзиёев
Озарбайжон президенти Тоғли Қорабоғдаги муҳим шаҳар қўлга киритилганини эълон қилди 08.11.2020, 16:19
Изоҳ (0)