• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БААда спиртли ичимликлар ичишга ва никоҳдан ўтмасдан бирга яшашга рухсат берилди

    Бирлашган Араб Амирликларида спиртли ичимликлар ичиш ва никоҳдан ўтмасдан бирга яшаш энди жиноят ҳисобланмайди. The National нашри хабар беришича, мамлакат президенти Халифа ибн Заид ал-Наҳаён шахсий мақом тўғрисидаги қонунга, федерал жиноят кодексига ва федерал жиноят-просессуал кодексига тузатишлар киритишни тасдиқлаган. Бу сўнгги йиллар ичида энг катта кўламда ҳуқуқ тизимининг қайта кўриб чиқилиши бўлиб, у ажрашиш ва ворислик қоидаларидан тортиб, алкоголь истеъмолигача бўлган масалаларга тегишли бўлди.

    Фото: «1-property.ru»

    Фото: «1-property.ru»

    Лицензиясиз алкоголь истеъмол қилиш

    Газета қайд этишича, «зудлик билан кучга кирадиган қонунлар сайёҳларни ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни қўшимча жалб этишга, шунингдек, амирликлар аҳолиси учун қоидаларни соддалаштиришга қаратилган». Хусусан, тегишли лицензиясиз алкогол истеъмол қилиш ҳақидаги моддадан жиноят сўзи олиб ташланган, бу хусусий тартибда ёки бунинг учун махсус ажратилган жойларда спиртли ичимликларни истеъмол қилганлик, сақлаганлик ёки сотганлик учун лицензиясиз одам суд таъқибига учрамайди. Аммо аввалгидек 21 ёш чегараси сақланиб қолади. Вояга етмаганларга ичимлик сотишда қўлга тушганлар қонун бўйича жазоланади.

    Алкоголь бўйича чекловлар БААда 2018 йилдан бошлаб аста-секинлик билан олиб ташланган. Ўшанда Абу-Дабида диний байрамлар арафасида ва байрам куни алкоголь истеъмол қилиш ва сотишга қўйилган тақиқ бекор қилинган эди. Ўша йилнинг сентябрида шу шаҳарда амирликлар фуқаролари учун лицензия — дўконлар, бар ва ресторанларда алкоголь сотиб олиш имконини берувчи махсус карта олиш қоидалари ҳам бекор қилинган эди. Дубайда эса картали тизим шу пайтгача сақланиб қолганди. Сайёҳлар ҳам вақтинчалик лицензия олиши шарт эди.

    Никоҳдан ўтмасдан бирга яшаш

    Бундан ташқари, Grazia нашри маълумотларига кўра, қонунчиликдаги ўзгаришлар энди қариндош бўлмаган ёки никоҳдан ўтмаган эркак ва аёлнинг бирга яшашига рухсат беради. 14 ёшдан ошганлар учун ўзаро розилик билан муносабатларга киришиш бошқа жиноят ҳисобланмайди. Аммо вояга етмаганларга ва ақлий қобилияти чекланган одамларга тажовуз қилганлик учун жазо кучайтирилмоқда — бундай жиноят учун ўлим жазоси белгиланган. Аёлларга нисбатан таъқиб ва жинсий зўравонлик учун ҳам янада қатъийроқ жазо кўзда тутилган.

    Ўз жонига қасд қилиш

    Жиноят кодексидан ўзини ўзи ўлдиришга уринганлик учун жазо ҳақидаги модда олиб ташланди. Шунингдек, кимгадир шошилинч ёрдам кўрсатган, аммо уни ўлимдан сақлаб қололмаган одамлар ҳам жавобгарликка тортилмайди.

    Ворислик қоидаларининг ўзгартирилиши

    Хорижий инвесторларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ворислик қоидалари янгиланди. Энди мерос вафот этган шахс келиб чиққан мамлакат протоколларига мувофиқ равишда амалга оширилади, агар васиятномада бошқача ҳолат кўрсатилмаган бўлса. Маҳаллий қонунлар БААдаги ҳар қандай хусусий мулкка нисбатан қўлланилади. Никоҳдан ўтиш ва ажрашиш шартлари эр келиб чиққан мамлакат эмас, никоҳ тузилган мамлакат қонунларига мувофиқ амал қилади.

    Мавзуга доир:

    • Дубай ҳукумати қайтиш учун чипта олмаган сайёҳларнинг амирлик ҳудудига киришини тақиқлади
    • БАА Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун етти тонналик инсонпарварлик ёрдами жўнатди

    09.11.2020, 12:36   Изоҳ (0)   50153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Томскдаги ўзбеклар коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга бепул палов тарқатмоқда

    09.11.2020, 11:32

    Грузияда намойишчиларга қарши сув замбараклари қўлланилди

    09.11.2020, 10:58

    Фото: Британия қироличаси жамоат олдига биринчи марта ниқоб тақиб чиқди

    09.11.2020, 09:57

    Бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 50 млн кишидан ошди

    09.11.2020, 09:44

    Байден президентликка киришгач, Трампнинг бир неча қарорларини бекор қилмоқчи

    09.11.2020, 09:10

    Дональд Трамп унутилмас АҚШ президенти эканлигини исботловчи 30 та сурат

    08.11.2020, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.