• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Германиянинг «Қора ордени». Кучи бор, ақли йўқ ваҳший бўлинма – SS тарихи

    1925 йил 9 ноябрь куни Германия ва умуман дунё тарихидаги энг ваҳший ҳарбий қисмлардан бири бўлмиш SS вужудга келди. Бошида саккиз кишидан иборат бўлган Адольф Гитлернинг қўриқчилари кун келиб Европа бошига қора кунларни солишини ҳеч ким ўйламаганди. «Дарё» Германия тарихидаги ҳарбий бўлинманинг фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.

    «Қора орден» вакиллари

    Vaffen-SS ҳарбий бўлинмалари ғарбий ва шарқий фронтлардаги рақиблар орасида ўта шафқатсиз ва фанатик национал социалистлар деб ҳисобланарди. Генрих Гиммлернинг ушбу «Қора ордени»нинг ҳарбий қисмлари энг машҳур даҳшатли жиноятларда иштирок этган эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    SS пайдо бўлишининг бошида Гитлернинг хавфсизлик хизмати бошлиғи ва шахсий ҳайдовчиси Юлиус Шрек турди. 1929 йил 6 январдан эса Генрих Гиммлер SS’нинг Рейхсфюрерига айланди. У SS қўшинлари таркибида жангчиларнинг элита корпуси шакллантирилишини жуда зарур деб ҳисобларди. Рейхсфюрер ҳатто SS давлати – Бургундияни яратишни режалаштирганди, у нафақат Франциянинг шу номдаги тарихий минтақаси ҳудудида, балки Голландия ва Бельгия ерларида ҳам жойлашган бўлиши керак эди. Бургундия SS томонидан тўлиқ бошқарилиши, SS қонунларига мувофиқ яшаши ва ғарбдан Рейхни ҳимоя қилувчи қалқон бўлиб хизмат қилиши керак эди.

    Гиммлернинг асосий мақсади Европанинг барча «шимолий» халқларини SS қорабайроғи остида бирлаштириш эди. Бунга биринчи қадамлардан бири сифатида Гиммлер 1940 йил сентябрь ойида Фландрияда Algemeene-SS Vlanderen’ни ташкил қилди. Икки ой ўтгач Нидерландияда Nederlandsche-SS шаклланиши бошланди ва 1941 йил май ойида Норвегияда Norges-SS гуруҳи пайдо бўлди. Ушбу гуруҳларнинг аъзолари ўз тиллари ва урф-одатларини сақлаб қолди, аммо немиспараст сиёсий раҳбарларнинг таъсирига тушди.

    Кучи бор, лекин ақли йўқ ваҳшийлар полки

    Аввало, SS Вермахтга (доимий қуролли кучлар) қараганда номзодларни анча қатъий қоидалар бўйича танларди. Бироқ бу танловларда ақл-идрок ва интеллектга қаралмас эди. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича SS талаблари Вермахтга қараганда анча юқори бўлса-да, таълим даражасига жуда кам эътибор бериларди: SS кучлари сафига кирганларнинг қарийб ярми фақат бошланғич мактаб маълумотларига эга эди, холос. SS қўшинларида офицерлар ва аскарлар ўртасидаги анъанавий армия тўсиғи йўқ эди. Бўш вақтларида улар бир-бирларига даражалари бўйича эмас, балки Камрад (ўртоқ) деб мурожаат қиларди.

    Вермахт ва SS қўшинлари ўртасидаги яна бир муҳим фарқ шундаки, SS қўшинларига кўпинча қишлоқ аҳолиси қўшилган бўлса, вермахтда асосан шаҳар аҳолиси хизмат қилган эди. Шунинг учун SS қўшинларининг аскарлари Вермахт аскарларига қараганда анча чидамли эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    «Лейбштандарт Адольф Гитлер»

    Шунингдек, номзодлар жуда қатъий стандартларга жавоб бериши керак эди. Масалан, SS таркибидаги «Лейбштандарт Адольф Гитлер» қисмининг таркибига 23 ёшдан 45 ёшгача бўлган, жисмоний тайёргарлиги юқори, ўтмиши жиноий бўлмаган ва ўзларининг «орий келиб чиқишини» исботлай оладиган эркаклар жалб қилинарди. Офицерлик лавозимларига номзодлар эса SS ёки армияда икки йиллик хизматдан сўнггина қабул қилинарди.

    SS’чиларнинг дастлабки тайёргарлиги шаҳар гарнизони ташқарисида жойлашган лагерларда ўтказиларди. «Ўлик бош» деб номланган полк учун бундай шаҳар Daxау эди, «Дойчланд» полки учун – Мюнхен ва «Германия» полки учун – Гамбург бўлган. Кейин офицер лавозимларига номзодлар Бад-Толцга ёки Брауншвейгга юборилган эди.

    Бироқ барча ишларда изчиллик йўқ эди, шунинг учун 1936 йилда Гиммлер Пол Хауссер бошчилигидаги SS ички инспекциясини яратди. Шундан сўнг иш тубдан ўзгарди. У Феликс Штайнер, Кассий Фрейҳер ва Питер Ҳансенлар ёрдамида SS учун ўқув дастурларини ишлаб чиқди. Штайнер ва Кассий Биринчи жаҳон уруши давридаги немис ҳужум бўлинмалари тажрибасидан фойдаланиб, пиёда аскарлар тайёрлаш методикасини, Ҳансен эса SS артиллерия бўлинмаларини тайёрлади.

    SS ҳарбий элитами?

    SS тарихига бағишланган докторлик диссертацияси билан фашистлар тизимининг ушбу қисми ҳақидаги тушунчамизни кенгайтирган тарихчи Бастиан Хейн ўзининг янги китобида Гиммлер аппарати билан боғлиқ қизиқарли баҳони берди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ўз изланишлари натижасида Бастиан Хейн Vaffen-SS’нинг бугунги кунгача сақланиб қолган «ҳарбий элита» сифатидаги обрўсига шубҳа билан қарайди. Хейн бунга учта сабабни келтиради. Биринчидан, SS’нинг «Лейбштандарт Адольф Гитлер» ёки «Ўлик бош» бўлинмаси сингари яхши жиҳозланган ва яхши таъминотга эга бўлган бўлинмалари ва бошқа бўлинмалари ўртасида аниқ фарқ бор.

    Айниқса, урушнинг иккинчи ярмида юқорида тилга олинган бўлинмалар ва чет эллик этник немислардан асирга олинган душман аскарларидан мажбуран тузилган SS бўлинмалари ўртасида катта фарқ бор эди. Улар кўпинча фақат ўлжа қилиб олинган қурол-яроғлар билан қуролланган, ёмон ўқитилган ва тўлиқ жиҳозланмаганди. Умуман олганда, Vaffen-SS таркибида 910 минг киши бор эди, шундан 400 минг нафари «империя немислари» ва 200 мингтаси чет эллик немислар эди.

    Учинчи рейх раҳбарияти SS қўшинларига фақат «орий келиб чиқиш»га эга бўлган немисларни жалб қилишни режалаштирган эди, аммо бу принциплардан тез орада воз кечилди.

    Интернационал SS

    SS’га фақат «орий келиб чиқиши» бор немислари қабул қилинганлиги – афсона. Иккинчи жаҳон уруши пайтида SS қўшинларида кадрлар етишмовчилиги пайдо бўлди. Талабларни пасайтириш керак эди. Фақат битта нарса қолди – Германия ва Рейхсфюрерга содиқлик. Ушбу ташкилот сафида Учинчи рейх умуман ёқтирмаган миллат вакиллари – славянлар, французлар, венгерлар, руминлар, албанлар, Кавказ ва ҳатто ўзбекларни ҳам учратиш мумкин эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Ташкилотда бир нечта мутлақ хорижий бўлинмалар пайдо бўлди. SS’нинг 12 та бўлинмаси норвегияликлар, данияликлар, бельгияликлар ва голландлардан иборат эди. Босния, Герсеговина ва Хорватия мусулмонлари учта SS бўлинмасини тузди. Италия, Венгрия ва Франциядан келган кўнгиллилар бешта SS бўлимини тузган бўлса, латишлар, эстонлар, литваликлар, руслар, украинлар ва белоруслар томонидан олтита бўлинма тузилди.

    Умуман олганда, тарихчилар чет эллик кадрлар томонидан бошқариладиган SS’нинг 43 та бўлинмасини ҳисоблаган эди. Бу бўлинмаларга қўшилган аскарлар ўз ватанларида хоин деб эълон қилинди, урушдан кейин қўлга тушганлари эса ватанга хиёнатда айбланиб қатл қилинди.

    Шуниси эътиборлики, SS таркибида ҳеч қачон немислар томонидан босиб олинмаган давлатларнинг фуқаролари ҳам бор эди. Финлар, руминлар, болгарлар ва испанлар SS таркибига ихтиёрий равишда қўшилган эди.

    «Европанинг ахлат қутиси»

    Жангларда ушбу байналмилал ҳарбий қисмлар ўзларини ёмон тарзда намойиш этди – улар тезда тарқатиб юборилди. Бу SS қўшинларининг, ҳатто Германиянинг ўзида ҳам обрўси пасайганининг сўнгги далили эди. Ташкилотнинг иккинчи одами бўлган SS Обергруппен фюрери Рейнхард Гейдрих ўз қўшинларини хўрлик билан «Европанинг ахлат қутиси» деб атаган эди.

    SS томонидан Иккинчи жаҳон уруши пайтида амалга оширилган жиноятлар борасида тўлиқ тўхталмадик, чунки бу энди умуман бошқа ҳикоя.

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    09.11.2020, 18:11   Изоҳ (0)   47452
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия лабораторияларида COVID-19 тестлари 40 фоизгача ҳолатда хато натижа чиқараётгани сабаби айтилди

    09.11.2020, 17:45

    «Натижалар расман эълон қилинишини кутишни тўғри деб биламиз» – Песков нима учун Путин Байденни табрикламаганини изоҳлади

    09.11.2020, 17:09

    Самарадаги ёнғинда тўрт киши ҳалок бўлди. Улар ўзбекистонлик бўлиши мумкин

    09.11.2020, 16:57

    Россияда қарийб 22 мингта COVID-19 ҳолати аниқланди. Бу бир суткада касалланиш бўйича янги антирекорд

    09.11.2020, 16:22

    Байден АҚШ ҳудудида ниқоб тақиш мажбуриятини жорий этишга қарор қилди

    09.11.2020, 15:58

    «Иккинчи тўлқин биринчисидан кўра узоқроқ давом этади» — қозоғистонлик эксперт коронавирус ҳақида

    09.11.2020, 15:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Европа Иттифоқида интернетни ўчириши мумкин

    Дунё | 23 июн, 19:40

    “Эронга қарши тажовуз ҳеч қандай асосга эга эмас” — Путин 

    Дунё | 23 июн, 19:30

    Sony “Титаник” фильми сюжети асосида ўйин ишлаб чиқмоқда

    Лайфстайл | 23 июн, 19:20

    Тошкент халқаро аэропортида капсулали меҳмонхона очилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 19:10

    Покистон билан Ҳинд сув шартномаси тикланмайди — Ҳиндистон

    Дунё | 23 июн, 19:03

    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди

    Реклама | 23 июн, 18:00

    Доллар кескин қадрсизланмоқда: бунга сабаб нима?

    Иқтисодиёт | 23 июн, 18:37

    Саида Мирзиёева БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 23 июн, 18:35

    Тадқиқот: бадавлат ота-оналарнинг фарзандлари узоқ умр кўради

    Лайфстайл | 23 июн, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.