ПСЖ Франция чемпионатининг 10-турида «Ренн»ни мағлубиятга учратди (3:0).
Парижликлар клуби Франция олий дивизионида илк бор кетма-кет бешта ўйинни камида учта тўп фарқига эга ғалаба билан якунлади.
Аввалроқ ПСЖ Лига 1 доирасида «Анже» (6:1), «Ним» (4:0) ва «Дижон» (3:0) каби жамоалар устидан йирик ҳисобда зафар қучганди.
Томас Тухель шогирдлари 24 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)