Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Равшан Умрзоқов (10-2, 7 КО) ўзининг навбатдаги жангини 7 ноябрь, шанба куни ўтказди.
Равшан Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида иштирок этди. Ўзбекистонлик боксчига украиналик енгилмас спортчи Зоравор Петросян (10-0, 4 КО) рақиблик қилди.
Жанг белгиланганидек тўлиқ 8 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар Петросянинг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа Умрзоқов фаолиятини иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Петросян эса профессионал боксдаги мағлубиятсиз сериясини 10 та жангга етказди.
Умрзоқов—Петросян ўртасидаги жангни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин — ВИДЕО.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)