Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари Мўйдинов, Ўринбоев ва Хожибоев бюджет тушуми режасини бажариш ҳамда бюджет маблағларини ўмаришнинг ноёб услубини ўйлаб топган. Бу ҳақда 7 ноябрь куни Бош прокуратурада ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев гапириб ўтган.
Мавзуга доир: Ниғматилла Йўлдошев Арнасой, Юнусобод, Бувайда ҳокимлари ўринбосарлари ер ажратиб бериш эвазига пора олганини маълум қилди
Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган икки йилда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлиги учун 31 нафар солиқ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилгани, Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари Турғунбоев пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ тузгани, гуруҳ бошқа фуқаролар номига 22 та сохта фирма очиб, уларга норасмий раҳбарлик қилиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
- Каттақўрғонда йўлларни таъмирдан чиқарилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 2,4 млрд сўмни талон-тoрож қилиш ҳолати аниқланди
- Бош прокурор: «Ўтган икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган»
- Пискентда 142 нафар вафот этган фуқаро номига пенсия расмийлаштирган Пенсия жамғармаси инспектори жавобгарликка тортилди
Изоҳ (0)