Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро П.П. ўзида ОИВ инфекцияси борлигини билиб туриб, бошқага юқтиргани учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, фуқаро ОИВ инфекциясини юқтирган шахс сифатида рўйхатда турган. Ундан ушбу касалликни бошқа шахсга юқтирмаслик тўғрисида тилхат олиниб, жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ П.П. 2019 йилдан бугунги кунга қадар бўлган вақт оралиғида Когон шаҳрида яшовчи 35 ёшли аёл – таниши Ж.К. билан турли вақтларда учрашиб, ишқий муносабатда бўлган ва аёлга қасддан ОИВ касаллигини юқтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро П.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)