Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, Қамчиқ довонида об-ҳаво ўзгариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
«9 ноябрь куни Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариши мумкин. Маълумотларга кўра, ёмғир ёғиши, тушдан кейин эса туман тушиши кутилмоқда. Довонни кесиб ўтмоқчи бўлган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини илтимос қиламиз!», – дейилади вазирлик ахборотида.
Аввал Ўзбекистонда дам олиш кунлари давомида совуқ тушиб, ёмғир ёғиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда ноябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Изоҳ (0)