• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Данғара туманининг собиқ бош солиқчиси «обнал» билан шуғулланадиган 22 та фирма очгани маълум бўлди

    Ўзбекистонда ўтган икки йилда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлиги учун 31 нафар солиқ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда 7 ноябрь куни ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Масалан, Данғара тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари Турғунбоев коррупцияга мойиллиги туфайли солиқ хизматидан бўшатилган Мўминов ва Каримовни ишга қабул қилиб, пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ тузган. Уюшган гуруҳ бошқа фуқаролар номига 22 та сохта фирмаларни очиб, уларга норасмий раҳбарлик қилиб келган.

    Ушбу фирмаларда 268 миллиард сўмлик ноқонуний пул айланмалари амалга оширилиб, 19 миллиард сўм солиқ тўловидан қочишга эришилган, шунингдек, жиноий йўл билан топилган 200 миллион сўм легаллаштирилган. Ҳозирда Турғунбоев ва унинг 14 нафар жиноий шериклари судда жавоб бермоқда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўтган икки йилда 1 минг 986 нафар мансабдор шахс, молия органларининг 41 нафар ходимлари коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилгани, «Халқ банки» собиқ раҳбари жиноий гуруҳ тузгани, «Арк булоқ» божхона пости собиқ бошлиғи олган пораларини Бўстонлиқдан дала ҳовли, Tashkent City’дан 2 та уй, битта нотурар жой ва Captiva харид қилишга сарфлагани, «Янгиобод ихтисослашган бозори» директори қатор коррупциявий жиноятларни содир этишда айблангани ҳақида хабарлар берилган эди.

    Мавзуга доир:

    • «Беш хонали квартира ва Trailblazer». Бош прокурор «Янгиобод» бозори директори ноқонуний орттирган маблағларини нимага сарфлаганини маълум қилди
    • «Грим учун ажратилган маблағга ‘Ўрикзор’дан арзон косметика сотиб олган». Бош прокурор Маданият вазирлигидаги жиноий схема ҳақида
    • Наманганда боғчани таъмирлаш жараёнида 173,2 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганларга жиноят иши очилди

    08.11.2020, 20:46   Изоҳ (0)   33320
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маданият вазирлиги вазир ўринбосарлари учун энг қиммат Malibu’дан иккита сотиб олди

    08.11.2020, 20:26

    ФВВ ҳайдовчиларни Қамчиқ довонида 9 ноябрь куни ёмғир ёғиб, туман тушишидан огоҳлантирди

    08.11.2020, 20:06

    Бухорода ОИВ инфекциясини ўзига таниш аёлга юқтирган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    08.11.2020, 19:20

    Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди

    08.11.2020, 18:41

    Ўктам Барноевнинг укаси Бухоро тумани ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

    08.11.2020, 18:21

    Ўзбекистон «Лукойл»дан 5 млрд куб метр газ сотиб олган — Энергетика вазирлиги

    08.11.2020, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.