• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Энергетика вазири ўринбосари газ «заправкалари» фаолиятидаги чекловлар юзасидан изоҳ берди

    Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов 1 ноябрдан автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) куз-қиш мавсумига ўтиши муносабати билан улар фаолиятида чекловлар жорий қилиниши бўйича тарқалган хабарларга изоҳ берди, деб ёзмоқда «Kun.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Асосий вазифамиз – биринчи навбатда аҳолини, ижтимоий соҳани газ билан таъминлаш. Чекловлар деганда биз уларнинг кунлик ёки ойлик сотиш ҳажмларига чеклов қўяётганимиз йўқ. Авваллари ҳар бир АГТКСга лимит қўйиларди. Яъни улар бир ойда 500-1000 метр куб газдан кўп сота олмасди. Йигирма кунда сотиб бўлса, ундан кейин қимматроқ нархдан тўлаб, лимитдан ташқари ҳажмларни сотиб олиш имкониятига эга бўларди.

    Энди уларда ҳажм бўйича чеклов бўлмайди. Газга талаб кўпаядиган пайтда, масалан, ҳамма уйга қайтиб келиб, овқат қилиш, уйларини иситиш, сув иситишга газ етказиб бериш учун тизимдаги газ ҳажмини бир маромда қилиб беришимиз керак.

    Муайян тармоқларда аҳолига кетган тармоқларда ишлаб чиқарувчилар ва АГТКСлар кўп уланган жойлари мавжуд. Тошкентни оладиган бўлсак, Тошкент ҳалқа қувурлар тизими бор, бу тизим аҳолига тарқатиш учун қилинган тизим бўлган. Келажакда бунчалик кўп АГТКС қурилиши инобатга олинмаган.

    Ҳозирги кунга келиб, республикада мингга яқин автомобилларга компрессорда газ сиқиб бериб қуйиш шохобчалари мавжуд, бу МДҲ давлатлари мисолида олинадиган бўлса, сон бўйича ҳам энг кўпларидан бири», — деган Беҳзод Норматов.

    Шунингдек, вазир ўринбосари мазкур тизимни йўлга қўйиш бўйича бир тўхтамга келинмаганини айтиб ўтган.

    «Ҳозир ўйлаб чиқяпмиз: тизим бир меъёрда ишлаши учун газни ишлатиш ҳажми ошиб кетган даврларда компрессор станцияларини маълум бир вақтга, 4 ёки 5 соатга ўчириб туриш, шу пайтда аҳолига мавжуд бўлган қувурлар орқали бир меъёрда етиб боришини таъминлаш мумкин.

    Техник ва технологик шартлардан келиб чиқиб, шу вақтга камайтириб турадиган бўлсак, преференсиялар берилмасдан, шуни одилона, республика бўйича ҳаммага қиладиган бўлсак, ҳозирда қувурларда бор газ ҳаммага, энг чеккадаги истеъмолчига етиб боришини ҳам таъминлаб берган бўламиз», — дейди вазир ўринбосари.

    Беҳзод Норматов бу борада ҳали бир тўхтамга келинмаганини таъкидлаган. Бунга сабаб сифатида маҳаллий ҳокимият билан келишиш ва жойларда чиқиб ўрганишлар ўтказиш, ўзаро келишиб олиш кераклигини таъкидлаган.

    Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентдаги тадбиркорлар газ таъминоти органи ходимларидан 1 ноябрдан бошлаб газ узатилиши ўчириб қўйилиши тўғрисида огоҳлантириш олаётгани маълум бўлган. Энергетика вазирлиги табиий газдан фойдаланишига доир бу каби чекловларни «зарур чора» деб атаган. Кейинчалик Энергетика вазирлиги автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГҚКШ) газ етказиб бериш шартлари кўриб чиқилаётганлигини маълум қилган.

    08.11.2020, 22:47   Изоҳ (0)   24178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гулистонда ЙҲХБнинг Mercedes машинаси «Нива»га урилиб, уни ағдариб юборди

    08.11.2020, 16:39

    Янгийўлда йил давомида 37 марта қоида бузган ва жарималарини тўламаган ҳайдовчининг Spark’и жарима майдонига жойлаштирилди

    08.11.2020, 09:15

    Lego «Арвоҳ овчилари» фильмидаги машҳур Cadillac конструкторини яратди (фото)

    07.11.2020, 17:58

    Тошкент шаҳар ИИББ Юнусободда BMW ва яна 9 та автомобиль билан содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди

    07.11.2020, 15:24

    Деярли йўл босмаган 38 ёшли «Копейка» янги Lada Vesta Sport нархида сотувга қўйилди

    07.11.2020, 10:47

    Самарқандда ЙПХ ходимларидан қочган «Жигули» «Волга»га урилди

    07.11.2020, 01:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.